Тошкентда дастлабки футзал мактаби очилди
30 мар 2023 13:54
Янгиликлар
Тошкентда дастлабки футзал мактаби очилди
Лекин мини-футбол мактаби бор-йўқлиги ҳақида деярли эшитмаганмиз. Кўпчилик ўзини дастлаб футболда синаб кўргиси келади ва фақат ёқмасагина мажбур футзалга боради. Аммо энди "мажбурликдан" деган сўзни ишлатишга ҳожат қолмади. Чунки болалар ёшликдан кучли футзалчи бўлиб етишишлари мумкин.
Яқинда пойтахтимизда биринчи футзал мактаби ташкил этилди. Ушбу мактабда Ўзбекистон футзал терма жамоаси юлдузлари - Константин Свиридов, Рустам Умаров ва Дилшод Раҳматовлар ёш болажонларга мини-футбол сир-асрорларини ўтгатмоқда.
Машғулотлар Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) спорт залида ўтказиляпти. Агар фарзандингиз келажакда моҳир футзалчи бўлишини ва терма жамоада ўйнашини истасангиз, унда Family Team футзал мактабида кутамиз.
Мурожаат учун: +998 90 007 48 88



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар