UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  4 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19

Тошкент футболи. "Келажак Юлдузлари" лигасида 2-тур учрашувлари ўтказилди Янгиликлар

Тошкент футболи. "Келажак Юлдузлари" лигасида 2-тур учрашувлари ўтказилди

Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан 2006/2007/2008 йилларда туғилган футболчилар ўртасида "Келажак Юлдузлари" лигаси старт олгани ҳақида хабар бергандик.

18 март куни мазкур мусобақанинг 2-тур баҳслари ўтказилди. Маълумот учун, мусобақа фестивал тартибида ўтказилаётгани боис очколар ва натижалар ҳисобланмайди, шунингдек турнир жадвали ҳам қилинмайди. Мақсад - ёш болажонларнинг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаш.

Шу боис мураббийлардан хоҳлардикки, менга натижа керак, ёши катта болани ўйнатмоқчиман деган ўй-хаёлларга берилманг. Бу аввало ўзингизга минус бўлади. Ҳамма бола ўз ёшида ўйнаса қандай яхши. Натижа керакми, ана катта футболга ўтганда исталганча талаб қилинаверади. Болалар футболида эса болаларнинг тўп тепишни ўрганиши бирламчи ўринда.

2006 йилда туғилган футболчилар ўз ўйинларини "Чиғатой" майдонида ўтказяпти ва бунда 12та жамоа қатнашмоқда. 2007-2008 йилларда туғилган футболчилар эса ЎФА майдонида баҳсларда иштирок этишяпти. 2007 йиллар 16та, 2008 йиллар 14та жамоадан иборат. Қуйида 2-тур натижаларини келтириб ўтамиз.

2006 й. "Чиғатой" стадиони. 2-тур, 18 март
БЎСМ-16 - "Спартак" 3-2
БЎСМ-30 - "Академия" 2-1
"Пахтакор" - "Старт" 13-0
"Нефтегаз" - "Бунёдкор" 2-4
"Чиғатой" - "Локомотив" 0-3
"Мега Спорт" – "Динамо" +/- ("Мега Спорт" фойдасига техник ғалаба ёзилди)

2007 й. ЎФА стадиони. 2-тур, 18 март
"Академия" - "Челано" 0:5
"Бунёдкор" - БЎСМ-30 2:0
"Локомотив" - "Спартак" 0:2
"Пахтакор" - "Чиғатой" 9:0
"Odil Junior" - "Eden Sport" 2:0
"Мега Спорт" - "Олимпик" 0:6
"Нефтегаз" - "Сергели" 2:8
"Старт" - РОЗСК 2:6

2008 й. ЎФА стадиони. 2-тур, 18 март
"Олмазор" - "Сергели" 0:1
БЎСМ-30 - "Мега Спорт" 4:5
ИБЎСМ - "Чигатой" 0:9
"Спартак" - "Старт" 10:0
"Odil Junior" - "Олимпик" 6:0
"Локомотив" - "Академия" 0:1
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:1


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика