UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  2 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  14 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  7 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Тўртта гол урилган Тошкентдаги ўйиндан 11 факт Янгиликлар

Тўртта гол урилган Тошкентдаги ўйиндан 11 факт

"Сурхон" Суперлиганинг 25-турида "Бунёдкор"га имкониятни бой бериб қўйди.

Бунёдкор

Авазбек Ўлмасалиев - 25', Авазбек Ўлмасалиев - 42', Хуршид Ғиёсов - 68'

Суперлига. 25-тур

20/11/2021, 16:15

1
:
3
Тугади

Сурхон

Мурод Бобожонов - 34'

45'
90'
16'  Улуғбек Абдуллаев
25'  Авазбек Ўлмасалиев
25'  Лутфулла Тўраев
37'  Авазбек Ўлмасалиев
42'  Авазбек Ўлмасалиев
58'  Улуғбек Абдуллаев (Давронжон Эргашев)
58'  Иброҳим Томива (Одилжон Абдураҳмонов)
64'  Нурилло Тўхтасинов
68'  Хуршид Ғиёсов
73'  Одилжон Абдураҳмонов
77'  Суҳроб Иззатов (Музаффар Олимжонов)
77'  Миржаҳон Мираҳмадов (Шаҳбоз Эркинов)
87'  Хуршид Ғиёсов (Диан Талхатов)
34'  Мурод Бобожонов
60'  Зоҳир Пиримов (Жавоҳир Соҳибов)
67'  Рустам Нартаджиев
74'  Нуриддин Ҳасанов (Ўрал Чориев)
74'  Ҳусниддин Ғофуров (Иброҳим Йўлдошев)
74'  Абдулазиз Юсупов (Камрон Саидазимов)
74'  Жасур Холтўраев (Муҳаммадали Абдураҳмонов )

Мазкур баҳсга оид қизиқарли маълумотларни жамладик.

1. Вадим Агишев "Сурхон"нинг қаторасига 2-ўйинида ишлади. Термиз клуби "Насаф" ва "Бунёдкор" билан учрашувларда фақат 1 очко олишни уддалади.

2. "Бунёдкор" бу йил Агишев бошқараётган ўйинларда ютқазмади (2 ғалаба, 1 дуранг).

3. 21 ёшли Авазбек Ўлмасалиев Суперлигадаги илк дублини расмийлаштирди.

4. Энг қизиғи, бу жамоаларнинг 1-даврадаги ўйинида "қалдирғочлар"дан Фарруҳ Икромов ва Иброҳим Томива ҳам Ўзбекистон чемпионатларидаги 1-дублларига эришишган эди.

5. Термизликлар форварди Муродбек Бобожонов Суперлигадаги 4-голини урди. Бунақаси сўнгги бор 2017 йилда содир бўлганди.

6. "Бунёдкор" футболчилари бу йил энг кўп "Сурхон" дарвозасини ишғол қилишди (2 ўйинда 8 гол). 

7. "Сурхон" "Бунёдкор" майдонида ҳеч қачон очко ола билмаган.

8. Ушбу жамоалар ўзаро ўйинларда ҳанузгача дуранг ўйнашгани йўқ.

9. "Сурхон"нинг мудофаа чизиғи бу йил Суперлигада энг заиф ҳисобланади. Жамоа 25 ўйинда 43 та гол ўтказиб юборди.

10. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари бу йил "Бунёдкор"да умуман ютқазгани йўқ. Жамоанинг ўз майдонидаги сўнгги мағлубияти ўтган йилнинг 29 ноябрида "Насаф"дан қабул қилинган эди.

11. "Сурхон" айни пайтда мусобақа жадвалида 10-бўлиб турган эса ҳам, элитадаги ўрнини кафолатлагани йўқ. Барчаси сўнгги турда Термизда ўтадиган "Машъал" билан ўйинда ҳал бўлади.

фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

"Пахтакор"нинг йирик ғалабаси қайд этилган пойтахт дербисидан 11 факт

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика