Томас Тухель: "МЮ ва ЕЧЛ – маънодош сўзлар. Лекин, биз "Ливерпуль" ва "Црвена Звезда" клубларига қарши ўйнаган рухда ҳаракат қиламиз "

12 фев 2019, 01:07
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухэль УЕФА Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувдан олдин ўз фирклари билан бўлишди.

"Чемпионлар Лигаси ва "Манчестер Юнайтед – маънодош сўзлар. Бу тажрибали жамоа. Бизга қийинроқ бўлади, чунки, бизнинг жамоада МЮда бўлгани каби тарих йўқ.

Аммо, биз бутун жамоа эканлигимзни ҳис қилмоқдамиз ва "Ливерпуль" (2:1), "Црвена Звезда" (6:1) жамоаларига қарши ўйнаган рухда майдонга тушамиз. "Манчестер Юнайтед" билан ҳал қилувчи учрашувдан олдин шундай вазиятда эканлигимдан ҳурсандман", – деди Тухэль.

МЮ – ПСЖ учрашуви эртага яъни тунги соат 01:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: manchestereveningnews.co.uk