UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  135 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Том Саинтфит: "Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп" Янгиликлар

Том Саинтфит: "Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп"

Гамбия терма жамоаси бош мураббийи Том Саинтфит Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионати жуда қизиқ ўтмоқда. Гуруҳ босқичида унчалик сермаҳсул бўлмаган ўйинлар жуда кўп бўлди. Лекин футбол савияси жуда яхши. Мен учун мураббий сифатида фикрлаш учун жуда кўп воқеликлар тақдим этилди. Ҳозиргача энг яхши жамоалар Франция ва Бразилия, аммо энг яхши мураббийлар Фернанду Сантуш ва албатта Луи Ван Гал. Ван Галда аввалгидек ёрқин ўйинчилар йўқ, аммо тактик жиҳатдан унинг жамоаси деярли мукаммал ўйнайди. Ишончим комилки, плей-оффда бизни яна кўплаб ёрқин ўйинлар кутиб турибди. Мен Луи касаллик билан курашаётганини биламан. Аммо у ҳозир қилаётган иши шунчаки қаҳрамонлик", – дея гап бошлади бельгиялик мураббий.



- Ушбу чемпионатдаги Осиё жамоалари ҳақида нима дея оласиз?

- Осиё футболи ривожланмоқда ва ўйлайманки, Жаҳон чемпионатида бу минтақадан кўпроқ жамоа иштирок этиши керак. Бу ерда 6 та жамоа ўйнади, Қатардан ташқари ҳамма жуда қизиқарли футбол кўрсатди. Германия ва Испания каби "йиртқич"ларни мағлуб этган Япония жамоасининг жуда юқори сифатли ўйинини алоҳида эътироф этиш мумкин. Кеча эса Хорватияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди. Корея ва Австралия терма жамоалари ҳам плей-оффга йўлланма олди. Эрон ва Саудия Арабистонида имконият бор эди. Лекин Осиёда бошқа кучли жамоалар бор. Масалан, Ироқ ва Ўзбекистон.

- Ўзбекистон футболи билан танишмисиз? 

- Ҳа, мен бу жамоани анчадан бери кузатиб келаман. Бу мамлакатда иқтидорли футболчилар кўп, лекин ҳар сафар Жаҳон чемпионатига чиқишига оз қолади. Балки гап тактик хатолар ва ишни ташкил этишдадир. Балки мураббий баъзан нотўғри тайинлангандир ёки танлашда адашишгандир. Қўшни Қирғизистонда маҳаллий ўйинчиларни тайёрлаш учун кучли база йўқ, улар Европа футболида яхши маълумотга эга бўлган футболчиларни жалб этиш йўлини тутдилар ва бу ўз самарасини берди. Ана шундай ўйинчилардан бири Эдгар Бернхардт Германия ва Нидерландияда ишлаганимда кўп йиллар қўл остимда ўйнаган. Ўзбекистонда Европа лигаларида ҳаракат қиладиган футболчилар кўп бўлиши керак.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Қирғизистон терма жамоаси амалдаги мураббийи Александр Крестинин ишлагунга қадар ФИФА рейтингида 203-поғонада эди, ҳозир эса 95-ўринни банд этиб турибди.



- Африка ва Осиёнинг турли терма жамоалари билан кўп ишлагансиз. Осиёга қайтишни тасаввур қила оласизми?

- Нега йўқ. Менинг орзум – Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган жамоа билан ишлаш. Ҳозир Гамбия билан шартномам бор. Биз Африка Кубогида 16-ўринни эгалладик, бу камтарона имкониятларга эга жамоа учун жуда яхши натижа. Аммо келажакда катта мақсадларни қўйган бошқа жамоада ишлаш имконияти бўлса, чакки бўлмасди.


Мирон Гойхманн суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика