Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?
27 апр 17:28
Янгиликлар
Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?
"Ювентус" — "Милан"
"Кекса синьора" таркибида А Сериядаги сўнгги ўйинга қараганда ўзгариш бўлиши аниқ, Маккени асосий таркибда тушиши керак, Алькарас тўққизлик позициясида ўйнайди. Ҳужумда одатий Кьеза-Влахович жуфтлигини кўрамиз. Пиолида эса таркиб билан боғлиқ муаммолар ўта кўп, "Милан"да деярли соғ ёки дисквалификация қилинмаган ҳимоячилар қолмади, шундай экан ҳимоянинг ўнг қанотига Муса чиқиши мумкин, у "Интер" билан ўйинда ҳужум қанотида ҳаракат қилган. "Интер" билан ўйиндаги экспериментлар омадсиз чиқди, шундай экан "россонери" ҳужмуида одатий Пулишич-Жиру-Леауни кўришимиз мумкин.
"Ювентус" уларнинг ўтган ўйинида 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди, "кекса синьора" бу ўйинга ҳам фаворит мақомида келган. Барибир "Милан"да ўта жиддий кадрлар муаммоси бор ва рақиб бундай фойдаланишга уринади, мотивация ҳам "бьнконери"да Стефано Пиоли шогирдларидан кўра кўпроқ, бу ҳам натижага ўз таъсирини ўтказиши мумкин.
Ювентус |
Серия А . 34-тур 27/04/2024, 22:00 0
:
0
Тугади
|
Милан |
Стадион: Allianz Stadium, 39845 томошабин
Бош ҳакам: Maurizio Mariani
"Интер" — "Торино"
Думфрис қизил карточка сабаб ўйинни ўтказиб юборади, умуман чемпионликдан сўнг Симеоне Инзаги ўйинга қандай таркиб қўйиши ноаниқ, аммо ротация бўлиши аниқ. Иван Юричда бош оғриғи кўпроқ, ушбу учрашувда Гинейтис, Жижи, Линетти, Пеллегри ва Схюрс ўйнамайди, шундай экан таркибда ўзгаришлар қилишга тўғри келади. Тамез яна ҳимояга туширилиши мумкин, Войвода эса ромбли схемада марказий ярим ҳимоянинг чап қисмида ўйнайди.
"Интер" ўтган ўйинда рақибни 3-0 ҳисобида мағлуб этган. "Қора-кўклар" ҳозир ҳам фаворит, аммо уларда А Сериядаги рақиблари устидан доминантликни сақлаб қолиш давом этиши бўйича катта шубҳа бор. "Интер" жуда хотиржамликка берилса, "Торино"да Миландан нимадир билан қайтиш учун яхши имконият бор.
Интер М Хакан Чалханоглу - 56', Хакан Чалханоглу - 60' |
Серия А . 34-тур 28/04/2024, 16:30 0
:
2
Тугади
|
Торино |
Стадион: Giuseppe Meazza, 71686 томошабин
Бош ҳакам: Maria Sole Ferrieri Caputi
"Наполи" — "Рома"
Руй ва Ррахмани дисквалификациядан қайтади, бу Кальцоне учун жуда яхши янгилик. Қолган жиҳатларда таркиб ўтган тур Тосканадагисидан фарқ қилмаслик эҳтимоли катта. Эҳтимол Нгонж Политанонинг ўрнига майдонга тушиши мумкин. Паредес ва Льорентенинг дисквалификацияси Де России учун айрим ноқулайликларни туғдиради. Асосий таркибга Смоллинг ва Бове тушиши мумкин, Абрахам эса ҳужумда жароҳатланган Лукакунинг ўрнини тўлдириши керак.
"Рома" уларнинг ўтган ўйинида 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда неаполликлар фаворит ҳисобланишади, "бўрилар"ни ҳам ҳисобдан чиқариш нотўғри бўлади. "Рома" жуда ҳам мотивацияга тўла ва Чемпионлар лигасидаги ўрин учун курашмоқда, шундай экан жамоада импульс бор, аммо бу нарса сўнгги вақтлардаги "Наполи"да кўринмаяпти.
Наполи Матиас Оливера - 65', Виктор Осимхен - 84' |
Серия А . 34-тур 28/04/2024, 22:00 2
:
2
Тугади
|
Рома Пауло Дибала - 59', Тэмми Абрахам - 89' |
Стадион: Diego Armando Maradona, 42000 томошабин
Бош ҳакам: Simone Sozza
"Аталанта" — "Эмполи"
Гасперини олдинда кубок финали борлигини эсдан чиқармаслиги керак, шунингдек Европа лигаси ярим финали ҳам бор, шундай экан ротациясиз иложи йўқ. Миранчук, Пашалич ва Билал-Туренинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли жуда катта, Скальвини қайтишга яқин бўлса ҳам ўйнаш эҳтимоли паст. "Эмполи"га Эбюзхи аниқ ёрдам беролмайди, Бериша ва Исмайлининг иштироки сўроқ остида, шунингдек Черрининг ҳам эҳтимолий мавсум сўнггига қадар сафдан чиққани элитадаги ўрин учун муҳим ўйинлар олдидан Давиде Никола учун жуда ёмон хабар бўлди.
"Аталанта" ўтган ўйинда 3-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Гасперини шогирдлари А Сериядаги унчалик яхши ўйинларсиз ҳам ҳозир фаворит мақомидалар. Бунга сабаб ротация учун ресурслар етарли эканида, бергамоликлар керакли натижага эриша олишади, бундан ташқари "Эмполи" меҳмонда унчалик яхши ўйнолмаяпти.
Аталанта Марио Пашалич - 42', Адемола Лукман - 51' |
Серия А . 34-тур 28/04/2024, 22:00 0
:
2
Тугади
|
Эмполи |
Стадион: Gewiss Stadium, 14614 томошабин
Бош ҳакам: Michael Fabbri
"Женоа" — "Кальяри"
Жилардино қаердадир ўзгариш қилиш эҳтимоли паст, фақатгина Гудмундсоннинг позициясида саволлар бор. Агар у олдинга чиқарилса, марказда Бохинен пайдо бўлиши мумкин, агар акси бўлса ҳужумда яна Экубанни кўрамиз. Пенанья жароҳатдан қайтди, аммо илк дақиқалардан ўйнашга тайёр эмас, Лувумбунинг дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юбориши эса йўқотиш. Бундай ҳолатда ҳужум чизиғида Шомуродов-Лападулла жуфтлигини кўришимиз мумкин, уларга ортдан Гаэтано ёрдам беради.
"Кальяри" ўтган ўйинда 2-1 ҳисобда ғалаба қозонган. Ҳозир эса "Женоа" фаворит ҳисобланади. "Грифонлар" барибир уйда яхшироқ кўринишмоқда ва "Лацио" билан ўйиндаги муваффақиятсизликдан сўнг қайтишга ҳаракат қилишади. Аммо, "Кальяри" ҳам яхши формада ва меҳмонда ҳам рақибларга хавф туғдирмоқда, шундай экан ўйин анча жанговар бўлиши мумкин.
Дженоа Мортен Торсбю - 17', Мортен Френдруп - 27', Альберт Гудмундссон - 63' |
Серия А . 34-тур 30/04/2024, 00:45 0
:
3
Тугади
|
Кальяри |
Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 31253 томошабин
Бош ҳакам: Federico Dionisi
Сергей Румянцев тайёрлади
Фикрлар