UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  1 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  40 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Жамшид Саидов: "Хомяков билан узоқ вақт давомида бирга ишлаганман. Бугун бир очкони қўлга киритдик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Хомяков билан узоқ вақт давомида бирга ишлаганман. Бугун бир очкони қўлга киритдик"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Андижон" — "Қизилқум" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда бугунги ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Биз "Андижон" қандай ўйнашидан хабардор эдик. Андижондан бир очко билан қайтаётганимиз яхши. Бундай мухлислар олдида ўйнаш осон эмас. Ўзимизнинг мухлисларга ҳам раҳмат, улар узоқ йўл босиб келишди. Бугунги ўйиндаги иштиёқ ва кураш учун футболчиларимдан миннатдорман", - деди Жамшид Саидов.


- "Қизилқум"нинг асосий таркиб футболчилари Ғиёсов ва Кухианидзе бугунги учрашувда майдонга тушишмади. Ушбу ҳолат жамоангиз ўйинига қанчалик таъсир ўтказди?

- Жароҳат ва сариқ карточкалар туфайли улар бугунги баҳсни ўтказиб юбордилар. Бу ўз сўзини айтди.

- Иккинчи таймда майдонга туширилган Бобомурод Бозоров яна захирага олинди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бу тактик ўзгариш эди.

- Жорий мавсум Кубокда ва Суперлигада "Қизилқум" "Андижон"ни мағлуб эта олмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз Хомяков билан узоқ вақт давомида бирга ишлаганмиз. "Андижон" жамоасини ҳам жуда яхши танийман. Биз назорат ўйинида ҳам жанговар дурангга имзо чеккандик. Бу рақобат. Суперлигадаги рақобат йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

- "Қизилқум" бугун бир очкони қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?

- Менимча бир очко қўлга киритдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика