UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Олтин тўп"-2024. 1-ўринга лойиқ кўрилган Адемола Лукман ёхуд қайси мамлакат вакили кимларга овоз берди?   5 00:06"Реал Сосьедад" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 00:01"Интер" — "Наполи". Чалханоглу, Лаутаро ва Тюрам асосий таркибда  0 23:47РПЛ. "Рубин" ўз майдонида етакчи "Краснодар" билан дуранг ўйнади  0 23:29АПЛ. "Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди  14 23:07Туркия Суперлигаси. "Фенербахче" ўз уйида "Сивасспор"ни аяб ўтирмади, Турғунбоев жароҳат олиб майдонни тарк этди  3 22:15Ла Лига. Альвареснинг голи меҳмонда "Атлетико"га ғалабани тақдим этди  0 21:57Расман: "Рома" Юрични истеъфога чиқарди. Мураббий жамоада икки ойдан камроқ вақт ишлади, 12та ўйинда 4та ғалаба  6 21:14Александр Хомяков: "Иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик. Мураббийлар масаласи раҳбариятга боғлиқ"  6 21:09Жамшид Саидов: "Хомяков билан узоқ вақт давомида бирга ишлаганман. Бугун бир очкони қўлга киритдик"  1 21:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед"дан навбатдаги ғалаба, "Тоттенхэм" ўз майдонида "Ипсвич Таун"га мағлуб бўлди  10 20:55А Серия. "Рома" ўз майдонида "Болонья"га мағлуб бўлди, Шомуродов захирадан тушиб, ассист қайд этди  12 20:23"Ёш умидли ҳакамлар" дастури бўйича Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази янги лойиҳа бошлади  0 20:00РПЛ. "Акрон" "Спартак"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Эсанов майдонга туширилмади  0 19:17Суперлига. "Андижон" – "Қизилқум" 0:0. Highlights  0

Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва футболчи Умарали Раҳмоналиев Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Бундай босқичга қадар етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртанги ўйинга тайёрмиз ва барча футболчилар соғлом. Эртанги учрашувнинг интиқлик билан кутаяпмиз.

Умарали Раҳмоналиев

- Ўйин ҳақида

- Мураббийимиз таъкидлаб ўтганларидек бундай мусобақада узоққа бориш яхши. Эртанги ўйинга бор салоҳиятимиз ва эътиборимизни қаратганмиз. Учрашувга тайёрмиз.

- Жамоангиз мусобақада юз фоизлик натижа қайд этилмоқда. Бундай натижани ярим финалда ҳам давом эттира оласизларми?

- Бу турнирда ҳар бир ўйин ўзига яраша қийин ва мураккаб бўлди. Айниқса ўтган учрашув жуда принципиал ва мураккаб эди. Эртанги учрашув ҳам осон кечмайди, аммо биз тайёрмиз ва эртага ғалаба қозонишни истаймиз.

Умарали Раҳмоналиев

- 20 ёшгача бўлган Осиё чемпионатида терма жамоа сардори сифатида мусобақада ғолиб бўлгандингиз. Бундан аввалги мусобақада тўплаган тажрибангиз сизга қанчалик ёрдам бермоқда? Саудия мағлуб этилган жамоага яна ишонч қўшдими?

- Бундай олдин кўплаб мусобақаларда қатнашганимиз ва бу бизга катта фойда келтирди. Биз ўтган учрашувдан унутиб ва қўшимча ишонч тўплаб кейинги ўйинга тайёргарлик кўрдик. Саудияга қарши жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Биз ўз кучимизни ва ҳиссиётларимизни етарлича сақлаб қолдик. Эртанги учрашувда яна ишонч ва ҳиссиётлар билан майдонга тушамиз.

- Футболчилик фаолиятингиз давомида Кореяда ўйнагансиз. Ўша вақти Ши Тэ Йонг бошқа жамоада бош мураббий эди. Ши Тэ Йонгнинг Футболчилик ва мураббийлик фаолиятини эслай оласизми ва у ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзим Кореяда бир неча йил давомида ўйнаганман. Корейс халқинининг урф одат ва яшаш тарзини яхши биламан. Футболчилик фаолиятимда давомида кўп маротаба Корея билан тўқнаш келганман. Уларнинг футбол фалсафасидан яхши биламан ва уларнинг кучли жиҳатларидан хабардорман. Эртанги учрашувга ҳар томонлама тайёрмиз.

- Эртанги учрашувда 90 фоиз мухлислар Индонезия терма жамоасини қўллаб қувватлайди. Футболчиларингизга бу қанчалик босим ўтказиши мумкин?

- Аввалги учрашувларда Индонезия терма жамоасининг мухлислари ўз миллий жамоасини қандай қўллаб қувватлашини билиб олдик. Лекин бу биз учун муаммо бўлмайди, Осиё ўйинларида ҳам Индонезияга қарши ўйнаганимизда шундай ҳолат бўлган эди. Футболчилар ҳар томонлама учрашувга тайёр.

Умарали Раҳмоналиев

- Россия чемпионатига кўчиб ўтганингизга бир ярим йилдан вақт бўлди. Россия чемпионатида орттирган тажрибангиз ушбу мусобақа қанчалик қўл келмоқда?

- "Рубин" жамоасидан ўйнаб кўп тажриба тўпладим. Клубимда тўплаган тажрибамни жамоадошларим билан бўлишмоқдаман. Россия чемпионати ҳам анча кучли деб ўйлайман.

Умарали Раҳмоналиев

- Ўтган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Индонезияга қарши ўйнаган эдингиз. Ўтган йили кузда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам Индонезияга қарши ўйнадик. Индонезиялик футболчиларнинг даражасига қандай баҳо берасиз? Футболчилар ўртасидаги даража қанчалик катта ёки рақиб футболчиларининг маҳорати биз билан тенгми?

- Индонезия футболи сўнги йилларда катта ўсишга эришди деб ўйлайман. Рақибнинг ўйинларини ўрганганмиз ва биламиз. Саудияга қарши ўйиндан кейин, Индонезияни таҳлил қилишни бошлаган эдик. Улар ярим финалга қадар етиб келгани, уларнинг кучли жамоа эканлигига исбот бўла олади.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айнан бу авлоди натижа қайд этиш бўйича етакчи. Аввалги авлодлар эса муҳим ўйинларда кўп маротаба яхши натижа қайд эта олишмаган. Бу авлодда эса аксинча, бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Балки футболчиларнинг ўйинга тайёргарлик кўриши, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва руҳий ҳолати бўлиши мумкиндир. Саудияга қарши принципиал ғалабадан сўнг барча футболчилар хотиржам ва бор эътиборини кейинги учрашувга қаратган эди.

- Ҳар бир авлоднинг кучли футболчилари бўлади. Ҳозирги авлодда натижалар яхшироқ деб ўйлайман. Бунга сабаб биз яратган тизим деб ўйлайман. Шунингдек, йиллар давомида тўпланган тажрибадан самарали фойдаланмоқдамиз. Эски хатоларимиздан хулоса чиқардик. Ишонч, куч ва ўйин сифати бўйича ҳам ўсишга эришдик. Бундай тизим тузиш осон бўлмайди. Энг асосийси, барча ватан учун ўйнамоқда.






Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика