UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   0 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  4 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  5 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  7 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2

Тиаго Безерра: “Сардор Рашидов “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири” Янгиликлар

Тиаго Безерра: “Сардор Рашидов “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири”

Қатар чемпионатининг 16-турида “Ал Хор” жамоаси ўз майдонида Сардор Рашидов тўп тепаётган “Қатар СК” клубини қабул қилди.

Мазкур беллашувда “Пахтакор”даги ажойиб ўйинлари билан танилган Тиаго Безерра дубл муаллифига айланди ва жамоасининг узоқ муддатли ғалабасиз сериясига барҳам берди. 

Баҳсдан сўнг бразилиялик футболчи билан боғланиб фикрлари билан қизиқдик. 

“Ўйин асабий руҳда ўтди. Қийин ғалабани қўлга киритдик. Охирги дақиқалар яқинлашгани таваккал қилишдан бошқа чора топа олмадик. Бироқ, пенальтидан урилган голдан сўнг уч очко бизники эканлигига ишона бошладик. Иккинчи тўпни киритиб ўйинга чиройли якун ясашга эришдик. Турнир жадвалидаги аҳволимизни янада оғирлаштириб қўймаслик учун мағлуб бўлмаслигимиз талаб этиларди. 

Сардор Рашидов ҳақида фикрим қандай? Менимча унинг даражаси жамоасидаги бошқа футболчиларникидан юқорироқ. Маҳаллий ўйинчилардан ажралиб туради. У “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири деб ўйлайман”, - деди Тиаго Безерра.


Абдулзиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика