UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55"Футбол олами". Ҳакамлар VAR'га қулоқ солмай қўйишди  1 18:28Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди  0 18:00Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди  3 17:38МЮ "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  3 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  13 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  5 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  5 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  3 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди Янгиликлар

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил қилинди.

Йиғин давомида жамоамиз Малайзия (5:1) ва Иордания (0:3) термаларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқди. Бугун жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Истанбул — Тошкент йўналишида ҳаракатланган учоқ маҳаллий вақт билан 01:15 да Ислом Каримов номида халқаро аэропортга келиб қўнди.

Аммандаги йиғинда иштирок этган 23 кишилик таркибдан фақат 15 киши Тошкентга қайтди. Аэропортда қаршилашганимиз қуйидагилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Ўткирбек Юсупов ("Навбаҳор"), Валижон Раҳимов (АГМК)

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Достон Турсунов ("Чунцин", Хитой), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизбек Амонов ("Локомотив"), Ойбек Бозоров ("Насаф")

Ҳужумчи: Ҳусайн Норчаев ("Насаф")

Хабарингиз бор, Иорданияга олиб кетилганлардан Жалолиддин Машарипов 10 октябрь куни "Ал-Насср"нинг илтимосига биноан Саудия Арабистонига қайтган эди. Шунингдек, йиғин якунида Рустам Ашурматов (Жанубий Кореяга), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Россияга), Отабек Шукуров (БАА), Шаҳбоз Умаров (Беларусь), Азиз Ғаниев (БАА), Игор Сергеев (Қозоғизтон) ва Элдор Шомуродов (Италия) каби легионерларимиз ўз жамоалари ихтиёрига жўнаб кетишгани айтилди.

ЎФА вакилларининг сайтимизга маълум қилишича, Сречко Катанец ва унинг мураббийлар гуруҳи ўз ватанига жўнаб кетган. Словениялик мутахассисга кўмаклашаётган Равшан Ҳайдаров Тошкентга қайтди.

Иорданияга қарши ўйинда сафдан чиққан Достонбек Турсуновнинг жароҳати жиддийга ўхшайди. Ҳамюртимиз оқсоқлангани ҳолда ҳаракатланяпти. У ҳозирча жароҳати ҳақида гапиришни хоҳламади ва барчаси МРТ хулосасидан кейин ойдинлашишини айтди. Шунингдек, "Пахтакор" хавбеки Одил Ҳамробековнинг эски жароҳати безовта қила бошлагани айтилганди. Сайтимиз жамоаси ва ўқувчилари номидан ҳар икки футболчига саломатлик тилаймиз. Умид қиламизки, Достон ва Одил тез орада сафга қайтишади.

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Топ-11. Катанецдан чақирув олмаган футболчилар 

Муаллиф :
Рейтинг: -63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика