Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди
04 ноя 2025 18:28
Янгиликлар
Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи Виктор Гёкерешнинг ҳолати ҳақида гапирди.
"Мен хавотирдаман, чунки унинг мушакларида бирон бир муаммо йўқ эди. У майдонни тарк этаётганида ноқулайлик ҳис этди. У "Славия"га қарши ўйнолмайди. Машғулот ҳам ўтказмади. Жароҳатнинг даражасини аниқлаш учун кейинги бир неча кун ичида яна бир нечта текширувдан ўтади. Айтганингиздек, у жуда яхши кайфиятда эди, жуда яхши формада эди. У жамоа учун жуда муҳим, лекин бугун таркибда бўлмайди", – деди испаниялик мураббий.
27 ёшли швециялик 2025/26 йилги мавсум 14 ўйинда 6 та гол урди.
"Арсенал" ЕЧЛ 4-турида сафарда "Славия" билан баҳс юритади. Ўйин бугун Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар