UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  0 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

Тер Штеген: “Музокаралар тўхтатилган” Янгиликлар

Тер Штеген: “Музокаралар тўхтатилган”

“Барселона” посбони Марк-Андре тер Штеген Каталония клуби билан янги шартнома борасида олиб борилаётган музокаралар тўхтатилганини тасдиқлади.

“Ҳа, биз жамоа билан дастлабки музокараларни бошлагандик. Аммо мен ҳаммасини қайта кўриб чиқиб, аниқ бир тўхтамга келишиимиз кераклигини айтдим. Бу вазиятда бир қатор муҳим ҳолатлар бор, шу сабаб музокараларни тўхтатдик. Айни пайтда келишув борасида ҳеч қандай гап сўз йўқ” деди тер Штеген Инстаграм ижтимоий тармоғида жонли эфир вақтида.

Илгарироқ, тер Штеген янги шартнома бўйича Каталония клубидан солиқлардан ташқари 18 миллион евро маош олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

27 ёшли тер Штеген 2014 йилнинг ёзида Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”  клубида “Барселона”га кўчиб ўтганди. Футболчининг трансфери 12 миллион еврони ташкил этганди. Жорий мавсумда дарвозабон Примерода 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 29 та гол ўтказиб юборди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартомаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика