Тен Хаг МЮдан кетиши керак бўлган футболчиларни аниқлаб олди
02 май 2022 17:45
Янгиликлар
Тен Хаг МЮдан кетиши керак бўлган футболчиларни аниқлаб олди
"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг клубдаги фаолиятига тайёргарлик кўрмоқда.
"Daily Mail" хабарига кўра, мураббий айни дамда бор эътиборини "Аякс"га қаратган. Аммо МЮ раҳбарияти вакиллари Жон Мерто ҳамда Даррен Флетчер билан доимий алоқада.
52 ёшли мутахассис ёзда шартномаси якунланадиган Поль Погба, Жесси Лингард, Хуан Мата ва Эдинсон Кавани билан шартноманинг узайтирилмаслигини маълум қилган.
У ёзда жамоага 4-5 нафар футболчи олиб келишни режалаштирмоқда. Олдинроқ маълум қилинганидек, клуб ёзда трансферлар учун 100-150 миллион евро атрофида маблағ ажратади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар