Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳар қандай серия ҳам қачондир тугайди"
10 мар 2024 19:17
Янгиликлар
Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳар қандай серия ҳам қачондир тугайди"
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Темурхўжа, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?
- Ўйинни ўзингиз кўрдингиз, баъзи вазиятлар ўта тушунарсиз бўлди. Ҳамма жамоада ҳам шунақа ҳолатлар бўлиб туради. "Андижон"ни табриклайман.
- "Андижон" ўз тарихида "Бунёдкор"ни илк бор мағлубиятга учратди, буни билармидингиз?
- Ҳа, ҳозир шунақа деб айтишди. "Андижон" илк бор "Бунёдкор"ни ютибди. Ҳар қандай серия ҳам қачондир тугайди.
- Стадиондаги муҳит жамоангиз ўйинига салбий таъсир ўтказди деб ўйлайсизми?
- Футбол мухлислар билан қизиқ. Бугун "Андижон" мухлислари яхши муҳит яратиб беришди. Мухлислар "Андижон"нинг ғалабасига ҳисса қўшган бўлиши мумкин, лекин биз мағлубиятни бунга боғламоқчи эмасмиз.
Нодирбек Абдуллаев ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар