UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

РПЛ. "Спартак" меҳмонда ғалаба қозонди ва 1-ўринга чиқиб олди Янгиликлар

РПЛ. "Спартак" меҳмонда ғалаба қозонди ва 1-ўринга чиқиб олди

Тез орада Россия Премьер-лигаси 9-тури доирасидаги "Тамбов" - "Спартак" ўйини якунига етди.

Тамбов

Премьер-лига . 9-тур

26/09/2020, 17:00

2
:
0
Тугади

Спартак Москва

Айртон - 75', Айртон - 84'

Стадион: Mordovia Arena

45'
90'
40'  Виталий Балашов
46'  Виталий Балашов (Павел Карасев)
57'  Валерий Чуперка
81'  Кирилл Панченко (Михаил Костюков)
81'  Владимир Обухов (Герман Онугха)
82'  Никита Чагров
86'  Сослан Таказов (Никита Чичерин)
90'  Александр Каплиенко
10'  Илья Кутепов
46'  Наиль Умяров (Андрей Ещенко)
53'  Александр Кокорин (Эсекель Понсе)
53'  Илья Кутепов (Илья Гапонов)
55'  Эсекель Понсе
74'  Зелимхан Бакаев (Александр Соболев)
75'  Айртон
84'  Айртон
85'  Джордан Ларссон (Остон Урунов)
87'  Роман Зобнин


"Тамбов" – "Спартак" 0:2

"Мордовия Арена"

Голлар: 0:1 – 75 Айртон, 0:2 – 84 Айртон.

Тамбов – Чагров, Каплиенко, Шляков, Таказов (Чичерин, 86), Тетрашвили, Чуперка, Килин, Балашов (Карасев, 46), Грицаенко, Обухов (Онугха, 81), Панченко (Костюков, 80).

Спартак – Максименко, Джикия, Кутепов (Гапонов, 53), Жиго, Айртон, Зобнин, Умяров (Ещенко, 46), Крал, Бакаев (Соболев, 74), Кокорин (Понсе, 52), Ларссон (Ўрунов, 86).

Огоҳлантиришлар: Кутепов (10), Балашов (40), Понсе (56), Чуперка (57), Чагров (82), Зобнин (87), Каплиенко (90).


РПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. Захирадан ўйинга қўшилган Остон бугун ўзининг одатий жойида эмас, ўнг қанотга яқинроқ ҳудудда ҳаракат қилмоқда.

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Остон Ўрунов тўпни ўнг қанотга узатди ва Понсега нисбатан қўполлик ишлатилди. Каплиенкога сариқ карточка кўрсатилди.

86. ЎЗГАРИШ: Ларссон ўрнига ОСТОН ЎРУНОВ майдонга тушди.

84. ГОООЛ! ЯНА АЙРТОН! 0:2! Бразилиялик футболчи бурчакка яқин нуқтадан узатилган тўпни ерга тушиши билан ҳимоя қалқонлари орқали дарвозага зарба берди. Посбон эса тўп майдонни тарк этишини кутаётгандек ҳаммасини кузатиб турди.

82. Сариқ карточка. "Тамбов" посбони Соболевга нисбатан қўпол ўйнади деб топилди ва у жазоланди. Бироқ бу вазият жарима майдончаси ташқарисида содир бўлди.

80. ГОЛ! Бироқ у ҳисобга олинмади, Айртон рақибдан қочиб кетаётганда "Тамбов" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатган эди.

75. ГОООЛ! АЙРТОООН! Соболевнинг зарбасидан сўнг тўп Айртонга тушди ва бразилиялик рақиб дарвозасининг яқине бурчагини аниқ нишонга олди. 0:1

74. "Спартак"да ўзгариш: Бакаев ўрнига Соболев майдонга тушди.

68. ЗАРБААА! Понсе 7 метрдан рақиб дарвозасини нишонга ола билмади. У тепган тўп ерга сакраб, дарвоза устидан ўтиб кетди.

65. Остон Ўрунов ва Соболевлар машғулотларни давом эттиришмоқда.

64. Тўпни кўпроқ "Спартак" эгаллаб турибди, аммо ҳужумда ишлар юришмаяпти.

57. "Спартак" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт вазият ишлаб олди.

54. ЗАРБААА! Ларссоннинг Роббен услубидаги узоқ бурчакка берган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

52. "Спартак"да навбатдаги ўзгаришлар: Кокорин ўрнига Понсе, Кутепов ўрнига Гапонов майдонга тушди.

47. "Спартак"да ўзгариш бўлди. Биринчи бўлимда жароҳат олган Умяров ўрнига Ешенко ўйинга қўшилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

40. Сариқ карточка. Балашов Зобнин юзига уриб юборгани учун жазоланди.

37. ЗАРБАААА! Кокорин жамоадошидан тўпни қабул қилиши билан рақиб дарвозасига кучли зарба берди. Тўп устун ва тўсин кесишган нуқтага тегиб, майдонни тарк этди.

33. Тўп "Тамбов" жарима майдончасига узатилганидан сўнг "Спартак" футболчилари тўп рақибнинг қўлига теккани ҳақида ҳакамга мурожаат қилишди. Агар шундай бўлса ВАР буни аниқлайди.

30. ЗАРБААА! "Тамбов" футболчисининг зарбасидан сўнг тўп "Спартак" дарвозаси тўсинига тегиб қайтди.

28. Остон Ўрунов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда, Умяров жароҳат олган кўринади.

25. "Спартак"нинг ҳужумдаги ишлари қовушмаяпти. Тўп рақиб жарима майдончасига етай деганда, рақиб тўпни олиб қўймоқда.

21. "Тамбов" ҳужумлари сони ошгани туфайли "Спартак" орқароққа қайтди ва энди тезкор эмас, балки комбинацион ҳужумларга таяниб ўйнамоқда.

16. Обухов "Спартак" дарвозасига хавф солди, аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди. "Тамбов"нинг ушбу 28 ёшли футболчиси Бухоро вилоятида дунёга келган, аммо Россия фуқароси ҳисобланади.

12. Бугунги учрашувга деярли 15 минг мухлис ташриф буюрибди.

10. Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка Илья Кутеповга кўрсатилди. У рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилганди.

7. Учрашувдаги дастлабки аниқ зарба Роман Зобнин томонидан берилди. Бироқ тўп дарвозабон қўлига енгил думалаб, етиб борди.

6. Айртон чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатиш ёки бурчак зарбаси ишлаб олишга уринди. Бироқ футболчининг ўйлаганлари амалга ошмади.

1. Учрашув бошланди.

- "Спартак"нинг ўзбекистонлик хавбеки Остон Ўрунов захирада қолдирилган.

"Тамбов": Чагров, Таказов, Шляков, Грицаенко, Каплиенко, Чуперка, Тетрашвили, Килин, Балашов, Обухов, Панченко.

Захира: Рижиков, Чичерин, Рыбин, Головня, Карасёв, Кабахидзе, Костюков, Онугха.


"Спартак": Максименко, Кутепов, Джикия, Жиго, Айртон, Зобнин, Бакаев, Умяров, Крал, Кокорин, Ларссон.

Захира: Ребров, Ещенко, Гапонов, Голосов, Маркитесов, Ўрунов, Соболев, Понсе.

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика