UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон – Туркманистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  6 14:56​Расман: "Ницца" "Ланс" устози билан шартнома имзолаганини эълон қилди  3 14:40Бундеслига 2 жамоаси "Бавария" дарвозабонини сотиб олмоқчи  1 14:14"Челси" икки футболчисини Олимпиадага қўйиб юбормайди  3 13:47Мэддисон Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун қайдномасидан тушиб қолди  2 13:20Тер Штеген иккинчи дарвозабон ролидан норози  3 12:52Роналду тарихий рекорд ўрнатди. Бунга Мбаппе сабабчи  11 12:25Элман Тагаев: "Ўзбекистонни ўйин фаворити дейишмоқда, лекин Туркманистон кураш тақдим қилади"  8 11:59Ҳусниддин Алиқулов жамоаси нақ 7 хил(!) либосни тақдим этди  10 11:37Бугун Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  1 11:18Нуньес Уругвай терма жамоаси сафида хет-трик қайд этди. Форвард "Ливерпул"да кетма-кет 10 ўйинда гол урмаганди  1 11:00Бруну Фернандеш битта шарт билан МЮда қолишга тайёр  3 10:38Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг илк бор Тошкентда ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 жамоасининг учрашувига чипталар сотувга чиқарилди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  9 10:12Ямал, Невеш, Гарначо – Golden Boy учун асосий даъвогарлар. Рейтингдан ўзбекистонлик футболчи ҳам жой олган  1 09:45ПСЖ «Манчестер Сити» футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Шаҳарликлар» футболчисини 80 миллионга сотишга рози  3

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика