UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  13 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  5 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Таҳлил. Айб кимда? Моуриньо ёки Гвардиола? "Юнайтед" ёки "Сити"? Янгиликлар

Таҳлил. Айб кимда? Моуриньо ёки Гвардиола? "Юнайтед" ёки "Сити"?

"Олд Траффорд"дагилар қандай режа асосида ишламоқда.

"Манчестер Юнайтед" мавсумни 2-ўринда якунлаши 99 фоизга аниқ. Жамоа шунингдек Англия кубоги финалида ҳам ўйнайди. Моуриньо клубдаги тўртинчи совринини ютишни истамоқда. Жозенинг гапларига кўра, МЮ ҳали буюк ва кучли жамоа. Бироқ"Юнайтед" "Сити"нинг фонида бундай жамоа эмас ва ривожланишдан тўхтаб қолгандек.

Сўнгги йилларда "ака" "укаси"нинг "соя"сида юрибди. "Олд Траффорд" эгалари бизнесда яхши ишламоқда ва бир неча йиллардан буён энг кўп даромадли жамоалардан бири. Бироқ шундай бўлса ҳам МЮ асосий рақибидан анчагина ортда қолмоқда: "Сити" эса ҳар доим тартибли ва тўғри стратегия билан ишламоқда, МЮ эса Ферги кетганидан кейин яхши бизнес орқали ҳам чемпионликни қўлга кирита олмаяпти.

ЎЙИН КОНЦЕПЦИЯСИ

"Сити"да қандай?

Янги тайинланаётган мураббийларга ҳар доим раҳбарият жавоб беради. Шайхларда пул кўп ва бирданига мақсад қўйилди: кучли ўйин кўрсатадиган жамоани ташкил қилиш ва бунга Пепни жалб этиш. Аввалига бойваччалар "пойга"да "Бавария"га мағлуб бўлишди. Каталонияликдан маҳрум бўлишганидан кейин, Пеллегринини таклиф этишди. У билан ишлар аввалига яхши эди, кейинчалик... Манчинидан эса "машина"нинг демо-бўлаги қолди.

"Юнайтед"да қандай?

МЮда тиргак йўқ, қўрқинчлиси ғоялар ҳам. Бир вақтлар барчасини раҳбарият эмас, Ферги ҳал қиларди ва иш унга боғланиб қолганди. Сер Алекссиз эса "Олд Траффорд"даги фалсафа йўқолди: ҳужум қилиш керакми, тўпни ушлаш ёки ҳимояланиш?

Фергюсондан кейин "Юнайтед"да учинчи мураббий фаолият олиб бормоқда, бироқ уларнинг бирортаси ҳам шотландиялик афсонанинг ишларини такрорлай олмади. Мойес узун паслар орқали жамоани шакллантиришни истади. Ван Гал даврида бирор фалсафани кўрмадик, жамоа уч марказий ҳимоячи билан ўйнади, тўпни кўп ушлаб турган бўлса-да, ҳужумга ўтмади. Моуриньо эса олдинги умид, ишончни қайтармоқда.

2013 йилдан кейин МЮ бир тактикадан, бошқа тактикага сакрамоқда. Янги бош мураббийлар эса анъанавий гапларни айтмоқда: "Жамоани бошқатдан барпо этаман"

Топ-мураббийлар жамоада нималарни кўрмоқчи эканлигини ҳар доим тўлиқ тушунтириб беролмайди. Бошида уларнинг иши ўхшамайди ва бошқа бир истеъфодаги мураббийларга умид беради. Вақт ўтиб барчаси яхши йўлга тушиб кетади ва узоқ муддат жамоада қолади. Моуриньо жамоада авлодларни ўзгартирмоқда, шундай бўлса-да у жамоада камида уч мавсум ишлаши аниқ бўлди. Демак, раҳбарият танловда адашмаган.

ТРАНСФЕРЛАР

"Сити"да қандай?

"Манчестер Сити" ҳужумчи нархида уч нафар ҳимоячи сотиб олди. Қачонки футболнинг буюк жамоалари ҳақида гапирар экансан, уларнинг тарихини ўрганишинг керак", - деганди Моуриньо бир вақтлар.

Бу гаплари орқали Жозени масхара қилишди. Чунки сўнгги 4 йилда "иблислар" трансферлар учун 700 млн евродан ортиқроқ пул ишлатди. "Сити" эса трансфер учун анча маблағ сарфласа ҳам, кичик пулдек кўринмоқда. Икки жамоа ҳам трансферлар ойнасида жуда фаол бўлмоқда. Бироқ хулоса шундай - "Сити" маблағни ақл билан ишлатмоқда.

Гвардиола қўл остида "Сити" икки бора трансферда адашди: Нолито ва Клаудио Браво. 35 ёшли дарвозабон 20 млн евро, испаниялик ҳужумчи 18 млн еврога трансфер қилинди. Бироқ улар клуб фойдасига ишлай олишмади.

"Юнайтед"да қандай?

"Иблислар"да хатолар нисбатан кўпроқ: 42 миллионлик Мхитарян, Марсьяль кетишни истайди, Шнайдерлин ва Депай (иккиси учун 70 млн) янги жамоасида ўйнамоқда. Ди Марияни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Шванйштайгер эса сўнгги вақтларда таркибда деярли бўлмади. Португалияликнинг Погбаси эса можаролар марказида.

Сўнгги 4 мавсумда МЮ Матич ва Матани трансфер қилгани омадли бўлди, қисман Лукаку ҳам. Бу эса ўта муваффақиятсизлик дегани. Жамоа ҳимоясини Ферги даврининг олтин йигитлари Янг, Валенсия, Жонс ва Смоллинг ушлаб турибди. Жозе эса "Сити" каби катта маблағга ҳимоячи олиб келишни истамайди.

БРЕНДНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

"Сити"да қандай?

"Шаҳарликлар" фақатгина британча йўл билан ишлашни истамайди. "Этихад" эгалари бутун дунёга ўз брендларини тарқатмоқда: "City Football Group" таркибига "Нью-Йорк Сити", Австралиянинг "Мельбурн Сити", Япониянинг "Йокогама Ф. Маринос", Испаниянинг "Жирона" ва Уругвайнинг "Торке" клублари кирди. Энди эса "Сити" Россиянинг "Уфа" ва Скандинавия жамоалари билан ҳамкорлик қилмоқчи ва брендни янада ривожлантирмоқчи.

"Сити" жамоа брендини янада ривожлантириш FIFA киберспортларида ҳам ишларни яхши йўлга қўйган. "Шаҳарликлар" сайти эса айни дамда АПЛ жамоалари орасидаги энг яхшиси. Шак-шубҳасиз, "шаҳарликлар" брендни ривожлантириш борасида "иблислар"дан юқорироқ ўринни эгалламоқда.

"Юнайтед"да қандай?

Сўнгги йилларда "Юнайтед"нинг тизимлари ва ташкилотлари ташкилий ишларда олдинги фаоллигини йўқотган, худди барча эътибор Моуриньога қаратилгандек. МЮнинг аёллар жамоаси эса клуб мухлислар танқиди туфайли ташкил этилган. Бироқ жамоа унчалик омадли иштирок этмаяпти.

"Юнайтед"нинг расмий сайти эса қандайдир ёпиқ ва оддийроқдек. Шунингдек, бошқа тилдаги талқинлар ҳам унчалик яхши ишламайди. "Сити" эса ўз расмий сайтининг русча талқинигача ишлатмоқда. Бироқ "Юнайтед"нинг мухлислари жуда кўп, жуда ва жуда. Улар сайтга кирмаса ҳам севимли жамоасининг либосини қаердан бўлса ҳам топади ва кийиб юради. Балки раҳбариятдагилар шуни инобатга олаётгандир...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика