UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  0 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  3 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  5 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  20 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3

Таганлик ёшлар яшил майдонда Янгиликлар

Таганлик ёшлар яшил майдонда

Теглар :  Хоразм
Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг “Наврўз” футбол клуби томонидан ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказиш анъанага айланган.

Албатта, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Тумандаги Таган қишлоғининг “Киллавит” стадионида  2004-2005 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида турнир уюштирилди. Ўтганларни ёд этиш,  нуроний отахон  ва онахонларни ардоқлаш ва уларга меҳр-мурувват кўрсатиш  каби халқимизнинг азалий урф-одатлари, қадриятларини  эъзозлаш, бунинг баробарида, ёшларни спортга ошно тутинишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада мазкур қишлоқнинг тўрт жамоаси ўзаро куч синашди.

Учрашувларни юқори савияда олиб борган “Наврўз” жамоаси (мураббийи Қ. Собиров) ғолибликни қўлга киритди. Кейинги фахрли ўринларга “Гулшанда” маҳалласи ва 15-сон умумтаълим  мактаби жамоалари сазовор бўлди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика