UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  38 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  11 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Сюнсукэ Накамура 44 ёшида "бутсаларини михга илади" Янгиликлар

Сюнсукэ Накамура 44 ёшида "бутсаларини михга илади"

“Эспаньол” ва Шотландиянинг “Селтик” клубларида тўп сурган япониялик футболчи Сюнсукэ Накамура жорий мавсум якунида 44 ёшида фаолиятини якунлайди.

Ярим ҳимоячи ҳозирда Япониянинг иккинчи дивизиони вакили "Йокогама" клубида тўп тепади.

Накамура профессионал фаолиятини 1997 йил Япониянинг "Йокогама Маринос" клубида бошлаган, 2002 йилда эса Италия А сериясига йўл олган ва у ерда уч мавсумни "Режина" сафида ўтказган.

2005 йилда футболчи "Селтик"га сотилди ва у ерда илк мавсумидаёқ Шотландия чемпионати ва Шотландия кубогини қўлга киритди.

"Селтик" билан тўрт йиллик шартнома муддати тугаганидан кейин япон ўйинчиси "Эспаньол" футболчисига айланди. Кейинчалик Накамуранинг маданий ва лингвистик сабабларга кўра испан футболига тўлиқ мослаша олмагани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Шундан сўнг, 2010 йилда футболчи яна Япония чемпионатига қайтди.

Халқаро миқёсда Накамура 2006 ва 2010 йиллардаги жаҳон чемпионатларида, шунингдек, 2003 ва 2005 йиллардаги Конфедерациялар кубоги ҳамда 2000, 2004 ва 2007 йиллардаги Осиё кубокларида Япония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика