UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср (матнли трансляция)  82 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6

Сюнсукэ Накамура 44 ёшида "бутсаларини михга илади" Янгиликлар

Сюнсукэ Накамура 44 ёшида "бутсаларини михга илади"

“Эспаньол” ва Шотландиянинг “Селтик” клубларида тўп сурган япониялик футболчи Сюнсукэ Накамура жорий мавсум якунида 44 ёшида фаолиятини якунлайди.

Ярим ҳимоячи ҳозирда Япониянинг иккинчи дивизиони вакили "Йокогама" клубида тўп тепади.

Накамура профессионал фаолиятини 1997 йил Япониянинг "Йокогама Маринос" клубида бошлаган, 2002 йилда эса Италия А сериясига йўл олган ва у ерда уч мавсумни "Режина" сафида ўтказган.

2005 йилда футболчи "Селтик"га сотилди ва у ерда илк мавсумидаёқ Шотландия чемпионати ва Шотландия кубогини қўлга киритди.

"Селтик" билан тўрт йиллик шартнома муддати тугаганидан кейин япон ўйинчиси "Эспаньол" футболчисига айланди. Кейинчалик Накамуранинг маданий ва лингвистик сабабларга кўра испан футболига тўлиқ мослаша олмагани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Шундан сўнг, 2010 йилда футболчи яна Япония чемпионатига қайтди.

Халқаро миқёсда Накамура 2006 ва 2010 йиллардаги жаҳон чемпионатларида, шунингдек, 2003 ва 2005 йиллардаги Конфедерациялар кубоги ҳамда 2000, 2004 ва 2007 йиллардаги Осиё кубокларида Япония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика