Накамура Япония термаси мураббийлар штабида иш бошлади

16 апр 2026, 21:48
ЖЧ-2026 олдидан Япония термаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлди.

Мамлакат футбол ассоциацияси терманинг собиқ футболчиси Шюнсуке Накамуранинг миллий жамоа мураббийлар штабида иш бошлаганини маълум қилди.

Буни мамлакатда кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилишди.

Накамура миллий терманинг афсонавий футболчиларидан ҳисобланади. У терма таркибида 98 ўйинда қатнашиб, 24 гол урган. 2022 йилда бутсаларини михга илган ва 2023 йилдан буён "Йокогама"да бош мураббий сифатида ишлаган. Ушбу мавсумда у мамлакатнинг U19 термасини бошқариб келаётганди.

У мураббийлар штабида Хажиме Мориясуга ёрдам беради. Шунингдек, Хироши Нанами, Тошихиде Сайто, Рёичи Маэда ва Макото Хасебе каби собиқ футболчилар ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: gekisaka.jp