

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, сардорлик боғичини унга илгари ушбу лавозимни эгаллаб келган ҳужумчи Эннер Валенсиянинг шахсан ўзи топширган.
Эслатиб ўтамиз, Кайседо 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг Германияга қарши кечган сўнгги учрашувида (2:1) майдонга сардор сифатида тушган эди.
Мойсес миллий терма жамоа сафида 64 та матч ўтказиб, 3 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Эквадор ЖЧ-2026 1/16 финалида Мексика билан тўқнаш келади. Учрашув 1 июль куни бўлиб ўтади.


