UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  1 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  68 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  50 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  14 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5

“Сурхон”нинг сербиялик легионери яна "жуфтакни ростлади" Янгиликлар

“Сурхон”нинг сербиялик легионери яна "жуфтакни ростлади"

Куни-кеча ўз майдонида “Навбаҳор”ни мағлуб этган “Сурхон” жамоаси Суперлигада қолиш учун катта бир қадам ташлади десак муболаға бўлмайди.

Мураббийлар қўрқмасдан ёшларга ишонч билдириб бораётгани ҳам қайсидир маънода ўзини оқламоқда. Сўнгги пайтларда термизликлар таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, учрашув қайдномасида Владимир Бубаньяни учратмаяпмиз. Бунинг сабаби нимада? Қуйида шу ҳақда қисқача сўз юритамиз.

Ўзбекистон Суперлигасида 2018 йилдан буён фаолият олиб бораётган Владимир Бубанья охирги йилларда ўзидан илиқ таассурот қолдираётгани йўқ. Сербиялик марказий ҳимоячи мамлакатимиздаги илк мавсумини АГМК сафида ўтказганди. Ўша мавсумда Бубанья жамоасининг ҳақиқий етакчисига айланиб улгурган. Сабаби 32 ёшли футболчи қисқа вақт ичида АГМКнинг ҳимоя чизиғида асосий фигурага айланиб, жамоасининг юбилей 400-голига ҳам муаллифлик қилганди. Қолаверса яна бир эътиборга молик натижаси АГМК учун Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишида катта ёрдам берганди.

Шуни инобатга олиб, 2019 йили эса Бубаньяга ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб, шов-шувли трансферларга қўл урган Термизнинг “Сурхон” жамоасидан жиддий қизиқиш бўлиб, жамоа вакиллари таклиф билан чиқади. Владимирни термизликларнинг таклифи қониқтиради ва расман “Сурхон” футболчисига айланади. Ўша мавсум марказий ҳимоячи “Сурхон” сафида 24та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўяди. Жамоаси эса чемпионатни 6-ўринда якунлади. 2020 йилги мавсум эса Бубанья ва “Сурхон” учун кўнгилдагидек кечмади. Сербиялик футболчи жамоада мураббийлар алмашинуви ва юзага келган молиявий муаммолар сабабли, ёзда кутилмаганда хеч кимни огоҳлантирмасдан жамоа лагерини тарк этиб, юртига жўнаб кетганди. Кейинчалик Бубанья ёдингизда бўлса клуб билан тузилган мехнат шартномасини бир томонлама бекор қилиб, жамоада қолиб кетган пуллари бўйича ФИФА орқали ундириш бўйича юриш қилганди. “Сурхон” эса ўтган мавсум Суперлигада ўз ўрнини аранг сақлаб қолишга эришди.

2021 йилги чемпионат аввалида клуб раҳбарияти сербиялик футболчи билан юзага келган зиддиятни дўстона равишда хал этишга уриниб, Бубаньяни яна жамоада олиб қолиш орқали уни ФИФАга ёзган шикоят хатини енгил бартараф этганди.

Афтидан сербиялик легионер бу мавсумдаги фаолиятидан қониқмаган кўринади. Чунки Бубанья яна жамоани худди ўтган йилги каби тарк этишга қарор қилган. 32 ёшли футболчи “Сурхон” таркибида бу йил Суперлига доирасида 13та ўйин ўтказди. Балки уни айрим ўйинларда захирада қолиб кетиши хафа қилган бўлиши ҳам мумкин. Клуб вакиллари билан бу борада суҳбатлашганимизда, Бубаньяни яна худди ўтган йилгидек жуфтакни ростлаганини такидлаб ўтди. Кўрамиз, “Сурхон” ва Бубанья ўртасидаги бу сафарги муаммо қандай бартараф этилар экан.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика