UZ

Сўнгги янгиликлар

07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  0 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1

Сурхондарёда Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади Янгиликлар

Сурхондарёда Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади

Вилоятимизнинг чекка ва олис қишлоқларидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, футбол орқали уларнинг индивидуал қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида сурхондарёлик таниқли спортчи Элдор Шомуродов футбол академиясини ташкил этиш режалаштирилган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида жойлашган Футбол академияси негизида Элдор Шомуродов футбол академиясини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишди.

Қурилиш ишлари 2024 йил январ ойидан бошланиши режалаштирилган бўлиб, 154 ўринли академия лойиҳасида ёпиқ ва очиқ стадионлар, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа ёрдамчи бинолар бўлиши кўзда тутилган. Танишув чоғида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича якуний ишларни бажариш ҳамда қурилишни белгиланган муддатда бошлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари ташриф давомида футбол академиясида таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг футболдаги режа ва мақсадлари билан қизиқди.

Эслатиб ўтамиз, вилоятимиз ҳокимининг Японияга ташрифида «Ванфоре Кофу» футбол клуби билан Сурхондарё вилоятида футбол мактабларини ривожлантириш, академияларда ўқишни ташкил қилиш, ўйинчилар ва тренерлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилган эди. 




Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика