UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

"Сурхон" 29 мартгача қарзини тўлаши ҳақида огоҳлантирилди. Акс ҳолда, клуб Про лигага тушириб юборилади Янгиликлар

"Сурхон" 29 мартгача қарзини тўлаши ҳақида огоҳлантирилди. Акс ҳолда, клуб Про лигага тушириб юборилади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси "Сурхон" футбол клуби ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига мавжуд қарздорлик юзасидан ўзининг сўнгги хавотирини расман билдирди.

Аввалроқ Лига "Сурхон" футбол клубининг ишчи-ходимлар, футболчи ва мураббийлардан қарздорлиги масаласига тўхталиб ўтганди.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 январдаги "Surxon PFC" масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушини "FC-Surhan" масъулияти чекланган жамиятига сотиш тўғрисида"ги 4-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги зиммасига "Surxon PFC" масъулияти чекланган жамиятининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан тезкор мустақил аудит текширувини ўтказиб, клубнинг аниқланган кредитор қарздорлигини 2023 йилнинг 10 январига қадар бартараф этилишини таъминлаш юклатилган бўлса-да, ҳозирги кунга қадар қарздорлик тўлиқ бартараф этилмади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришгани, "Сурхон" футбол клубининг молиявий-хўжалик фаолияти тўлиқ ўрганилгани, футбол клубига тегишли қарздорликнинг ҳақиқий миқдорига аниқлик киритилгани Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига маълум. Шунга қарамай, қарздорлик ҳозирги кунга қадар сақланиб тургани Лигани хавотирга солади, дейилади хатда. 

Осиё футбол конфедерациясининг профессионал футбол клубларини лицензиялаш мезонларидан энг муҳими мавжуд қарздорликнинг бартараф этилганлиги ҳисобланади. Олдиндан тасдиқланган тақвим режага мувофиқ, Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш жараёни жорий йилнинг мартига қадар якунланиши керак эди. Кейинчалик ЎзПФЛ сўровига асосан мазкур жараён фақатгина Ўзбекистон учун 30 март кунига қадар узайтирилди.

Шундан келиб чиқиб, 29 мартга қадар "Сурхон" футбол клубининг собиқ футболчи ҳамда мураббийлари олдидаги қарздорлиги бартараф этилмаса, Осиё футбол конфедерациясининг AFC CLAS платформасида бу борада очилган қарздорлик бўйича бандлар ёпилмай қолади ҳамда клубнинг лицензиялашдан ўта олмаслигига сабаб бўлади. Агар "Сурхон" футбол клуби жорий йилги мавсумда Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш жараёнидан ўта олмаса, Суперлигада қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар ўз фаолиятини келгуси мавсумда қуйи лигада давом эттириши "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 10.2-бандида ўз аксини топган.

⚡️ "Сурхон"нинг собиқ футболчилари "портлашди": Клуб фақат ФИФАдан қўрқадими? Нега Термиз клуби ҳамон қарзларини бермаяпти?

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика