“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” – “Сепахон” 5:0
10 дек 2015 14:25
Янгиликлар
“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” – “Сепахон” 5:0
Бугун 2003 йилда таваллуд топган жамоамиз дам олади. Боиси U-12 мусобақасининг гуруҳ босқичида бештадан жамоа бўлганлиги учун ҳар бир турни биттадан жамоа ўтказиб юборади.
2002 йилда таваллуд топган жамоамиз жуда қийин гуруҳдан ўрин олганлигини мусобақа давомидаги ўйинлар кўрсатиб берди. Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев шогирдлари ўз гуруҳларида Испаниянинг “Райо Валлекано” ва Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг” жамоаларидан кейин учинчи бўлишди. Натижада бу ёш тоифасидаги тарбияланувчиларимиз қолган жамоалар “плей-офф” босқичи учун курашадиган бўлишди. Бугун ушбу босқич доирасида Эроннинг “Сепахон” жамоаси билан куч синашилди. Учрашув “Бунёдкор-2002”нинг тўлиқ устунлигида ўтиб, эронликлар 5:0 ҳисобида мағлуб этилди.
“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 10 декабрь
“С” гуруҳи. “Плей-офф” босқичи
10:00. “Шоҳ Алам” стадиони
“БУНЁДКОР” – “СЕПАХОН” (Эрон) 5:0 (4:0)
Голлар: Диёрбек Раҳимқулов, Жасур Абдулбеков, Шоҳжаҳон Иброҳимов, Абдуқодир Хусанов, Фарруҳ Хожибеков
“Бунёдкор” таркиби: 1.Глеб Харин, 2.Абдул-Азиз Юсупов, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 5.Аббосбек Аширалиев, 6.Жўрабек Рихсибоев, 13.Аброрбек Нейматов, 17.Жасурбек Абдулеков, 18.Собир Норбоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов (С), 10.Шоҳжаҳон Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев
Захирадан майдонга тушганлар: 25.Мўминмирзо Қодиров, 3.Любомир Бондаренко, 9.Абдурауф Бўриев, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев, 19.Фарруҳбек Хожибеков
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар