UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Наполи" ҳужумчиси клубдан кетишга тайёр  0 14:04Камада: "Мен клуб раҳбарларидан бир йиллик шартнома сўрадим, маошимни оширишни эмас"   0 13:40Энцо Фернандес "аристократлар" туфайли Олимпиадага бормайди  1 13:13Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими?  16 12:35Лунин "Реал" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас  4 12:07Федерико Кьеза Туринни тарк этади — томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмади  5 11:43Ўзбекистон U-20 - Жанубий Корея U-20: Жамоамизнинг асосий таркиби маълум  9 11:00Асрор Алиқулов: "Шўртан" билан ўйинда провакацияларга учрадик"  6 10:34Алексей Естафеев:" Чемпионат пешқадамига қарши ўйинда ўзимизни яхши кўрсата олдик"  3 10:05Улуғбек Бакаев: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"  5 09:38Аббос Файзуллаев — ЦСКАнинг май ойидаги "Энг яхши футболчиси"  5 09:07Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради  1 08:40Анвар Бердиев: "Ҳаққоний ғалабага эришдик деб ўйлайман"  6 08:09Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганидан сўнг илк бор фикр билдирди  20 07:40Про лига. Бугун 11-тур якунланади  1

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким? Янгиликлар

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким?

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида энг кўп "сейв" қайд этган дарвозабонни эълон қилди.

Бу терма жамоамизнинг собиқ кипери Игнатий Нестеров бўлиб, у "Қизилқум"ни 26 ўйинда жами 45 бор яққол голли вазиятларда қутқариб қолган. 

Ушбу маълумот ўқувчида ўзига хос "иллюзия" ҳосил қилиши мумкин: Нестеров ҳали ҳам барчадан кучли экан. 

Хўш, аслида ҳам шундайми? Яқинда 39 ёшни қарши оладиган посбон Ўзбекистонда энг яхшисими? Бу саволларга узил-кесил жавоб беролмаймиз. Кимдир берса ҳам, нисбий бўлади. Биз эса шундай фикрларга асос бўлувчи баъзи статистик маълумотларни келтириш билан кифояланамиз. Хулоса ўзингиздан.

А) Ўтказилган голлар

Энг кам тўп ўтказган посбон: Милан Митрович. "Сўғдиёна" посбони мавсум давомида ўз дарвозасидан атиги 8 та тўп олиб чиқди. Яна ҳам аниқлаштирсак, сербиялик голкипер 1 ўйинда ўртача ҳисобда 0,4 та гол "қўйиб юборди". Бу Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши натижа. Кейинги ўринни Санжар Қувватов ("Пахтакор") банд қилган — 0,6.


Энг кўп тўп ўтказган посбонлар қаторида юқорида номини тилга олганимиз Игнатий Нестеров ҳам бор (29 та). Бироқ, "қўйиб юборилган" голларнинг ўйинлар сонига нисбатини ҳисобласак, энг ёмон натижа Низомиддин Зиявутдиновда бўлади (ўртача 1,6). Шу ўринда Низомиддин бу мавсум фақат ҳимоя чизиғи заиф жамоалар дарвозасини қўриқлаганини ҳам инобатга олиш керак: "Андижон" ва "Турон" (якунда ҳар иккиси қуйи лигага равона бўлди).

Б) "Қуруқ" ўйинлар

Бу борада 12 тадан ўйин билан Митрович ("Сўғдиёна") ва Юсупов ("Навбаҳор") етакчи бўлди.


Бироқ, яна ҳам чуқурлашсак, энг яхши натижа Миланда экани ойдинлашади. У майдонга тушган баҳсларнинг 63 фоизида "Сўғдиёна" дарвозасига тўп кирмаган. Мазкур кўрсаткич Элдорбек Суюновда 55%, Юсуповда эса 46% га тенг.


С) Сейвлар

Юқорида айтганимиздек "қутқаришлар" сони бўйича энг яхши натижа 38 ёшли Нестеровда. Аммо, яна дарвозабонларга тақдим қилинган имконият ва шу дақиқалар ичидаги самарали ҳаракатлар нисбатини ҳисобласак, 1-ўринга умуман сиз кутмаган кипер кўтарилади: Достонбек Тўхтабоев. "Машъал" посбони ҳар ўйинда ўртача 2,1 маротаба ўз жамоасини яққол голли вазиятларда қутқариб қолди.


Хуллас, шунақа гаплар. Аслида юқорида келтирилган рақамлар ҳам нисбий. Чунки дарвозабонларнинг статистикаси шаклланишида мудофаа чизиғи вакилларининг ўрни беқиёс. Сарлавҳада келтирилган савол бўйича эса барчанинг ўз фикри бор. Сиз қандай фикрдасиз: Суперлиганинг энг кучли дарвозабони ким?

Д-даража: Ўзбекистонда кучли ҳужумчи йўқ 

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика