UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  1 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  0 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  1 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  3 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  12 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7

Суперлигада биринчи давранинг барча энг яхши футболчилари Янгиликлар

Суперлигада биринчи давранинг барча энг яхши футболчилари

13-тур ўйинларидан сўнг Суперлиганинг биринчи даврасига расман якун ясалди.

Хабарингиз бор, сайтимиз орқали ҳар турдан сўнг тур лауреатларини бериб борамиз. Яъни тур мураббийи, тур голи, тур дарвозабони, тур футболчиси ва тур рамзий терма жамоаси. 

Бугун Суперлиганинг дастлабки 13та тури бўйича энг яхши футболчиларни умумий рўйхатда келтириб ўтамиз. Шуни айтиш лозим, биринчи давра якунларига кўра, энг кўп "Пахтакор" ва "Насаф" футболчилари тур футболчиси сифатида қайд этилди - 3 мартадан. Шуни айтиш лозим, "Пахтакор" вакили Азиз Турғунбоев икки бор тур лауреатлари қаторидан жой олди ва бу борада ягона ўйинчи бўлди.

"Локомотив" вакиллари икки бор - Темурхўжа Абдухолқиов билан Азизбек Амонов тур футболчиси номига сазовор бўлишди.  

Суперлига-2021. Турнинг энг яхши футболчилари

1-тур. Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор")

2-тур. Шаҳзод Нурматов ("Металлург")

3-тур. Азиз Турғунбоев ("Пахтакор")

4-тур. Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна")

5-тур. Марко Станоевич ("Насаф")

6-тур. Шерзод Насруллаев ("Насаф")

7-тур. Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")

8-тур. Санжар Турсунов (АГМК)

9-тур. Сардор Абдураимов ("Машъал")

10-тур. Ҳусайн Норчаев ("Насаф")

11-тур. Азиз Турғунбоев ("Пахтакор")

12-тур. Фаррух Икромов ("Бунёдкор")

13-тур. Азизбек Амонов ("Локомотив")

P.S. Сизнингча, ушбу футболчилар орасида биринчи давранинг энг яхшиси бўлишга ким кўпроқ лойиқ?

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика