UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  55 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  29 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  277 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  23 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47

Суперлигада баҳорги уйғониш азоби Янгиликлар

Суперлигада баҳорги уйғониш азоби

Қишнинг қировли кунларидан сўнг баҳор келди.

Ҳаммаёқда иш қизғин, кўклам шукуҳи қалбларни ишлашга ундаётган палла. Айрим мамлакатларга нисбатан бизнинг футболда баҳор уйғониш, янги мақсадлар билан йўлга чиқиш пайти саналади. Клублар қамишдан бел боғлаб Суперлига карвони сари ҳаракатни бошлашади. Лекин нима учундир бу сафар жамоаларнинг илк турдаги ўйинларидан кўнгиллар тўлмади. Футбол байрамининг давомли бўлишига эса том маънода жамоалар айбдор. Эътибор беринг биринчи турдан ўрин олган 7та ўйиннинг 3тасида гол кўрганимиз йўқ. Сал қолса Яйпандаги водий дербиси ҳам 0га қараб кетаётган эди. Бекободдаги ўйинда ҳам 1та гол кўрдик. "Навбаҳор" - "Насаф" ўйинида стадион чинакамига "портиллади". Аммо бу майдондаги футболчиларга кўчмади. Самарқанд ва Олмалиқда хайтовур 2тадан тўп киритилди. Иккинчидан ҳужумчилар отни илгарироқ қамчилаш вақти келди. Бугун урмасангиз, эртага урмасангиз яна қачон гол урмоқчисиз. 


Суперлига. 1-тур томошабинлар ташрифи. Наманган биринчи, Самарқанд иккинчи...



"Қуруқ старт". 7 ўйин — 6 гол


Биз стартдан шуни кутганмидик? Клубларимизга уйғониш учун қанча вақт керак? Баҳорги уйғониш шунчалар қийинми? Яна 2та турдан сўнг ФИФА кунлари бошланади. Кейинги турларда ҳам шу ҳолат кузатилгудек бўлса, терма жамоага футболчилар қандай етиб боришини ўйлайверинг. Биз Суперлигадаги голларни санаб ўтирган жойимизда Про лигада аллақачон 2та ўйинда 6та гол дарвозалардан ўрин олди. Демак қуёш Суперлигадан эмас, Про лига томондан чиқди. 

2-тур ҳозирги мулоҳазаларимни бироз ўзгартириб юборишига умид боғлайман. Бошқа иложим ҳам йўқ. 

А. Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика