UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  1 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  0 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0

"Қуруқ старт". 7 ўйин — 6 гол Янгиликлар

"Қуруқ старт". 7 ўйин — 6 гол

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Coca-Cola Суперлиганинг янги мавсуми бошланди.

Биласиз, ғалаба қозонишни истаган жамоа футболни гол уриш учун ўйнайди. Ишқибозлар ҳам стадионга кино кўриш ёки мураббий ва футболчилар ўртасидаги диалогни эшитиш эмас, чиройли голларни томоша қилиш учун келишади. Бу томондан қаралса, ўзбек футболига ихлос қўйиб, чемпионат стартини кутган 43 456 нафар мухлисга 1-тур нима берди?

7 ўйиндан 3 тасида ҳисоб очилмади. Қолган баҳсларда фақат 6 нафар футболчи ўз номига гол ёздириб қўйди: Шаҳзодбек Убайдуллаев, Драган Черан, Ҳожимат Эркинов, Шоҳназар Норбеков, Эркин Байдуллаев, Александр Станиславлевич. Эътиборли жиҳати, голларнинг тенг ярми 11 метрли жарима зарбасидан кейин урилди. Яъни, 14 та клуб биргалашиб, тоза ўйиндан атиги 3 та тўп киритишди ва бу Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг "қуруқ" стартга айланди (6 гол). 

Хўш, олдинги мавсумларнинг биринчи турида нечтадан гол урилган эди?

1992 йил: 21 та

1993 йил: 19 та

1994 йил: 21 та

1995 йил: 22 та

1996 йил: 23 та

1997 йил: 20 та

1998 йил: 10 та

1999 йил: 20 та

2000 йил: 27 та

2001 йил: 28 та

2002 йил: 19 та

2003 йил: 21 та

2004 йил: 24 та

2005 йил: 22 та

2006 йил: 19 та

2007 йил: 17 та

2008 йил: 11 та

2009 йил: 16 та

2010 йил: 15 та

2011 йил: 13 та

2012 йил: 9 та

2013 йил: 21 та

2014 йил: 14 та

2015 йил: 18 та

2016 йил: 24 та

2017 йил: 16 та

2018 йил: 8 та

2019 йил: 15 та

2020 йил: 22 та

2021 йил: 15 та

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика