UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (пенальтилар 2:3)  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги финал. Таиланд - Эрон 1:4  0 23:05АПЛ. "Ноттингем" - "Манчестер Сити" 0:2   0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" камбэк қурбони бўлди, Алиқулов эса...  3 23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  6 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  4 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  3 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  20 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлига ҳамда Про лига иштирокчи клублари медиа ва маркетинг бўлимлари вакиллари учун махсус семинар ташкил этилди.

Айни пайтда мамлакат чемпионати ҳамда кубоги беллашувлари натижалари ва ўйин атрофидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумот бериш, ишқибозларни севимли жамоалари ҳаётига оид янгиликлардан ҳамиша тезкорлик билан бохабар этиб боришда клублар матбуот хизматларининг ўрни беқиёс, албатта. Қолаверса, клубнинг ҳомий ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиши, рекламалар орқали маблағ ишлаб топишида эса маркетинг бўлими вакиллари хизматини алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур икки йўналиш ҳар бир клуб фаолиятида жуда муҳим ўрин тутади. Зеро клуб имиджини шакллантиришда ушбу икки бўлим ўзаро чамбар-час боғлиқ тарзда иш олиб боради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янги мавсум олдидан матбуот котиблари ва маркетологлар учун семинар ташкил этди. Унда мавжуд ютуқ ва камчиликлар, янги мавсум режалари, ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама этилди. Ортда қолган 2020 йилда қайси клублар ушбу йўналишларда фаол ва самарали ишлагани, қайси клублар эса аксинча бироз қониқарсиз фаолият олиб боргани ўрганилди ва ўша камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилди.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика