UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  19 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8

Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" Янгиликлар

Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"

Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бош мураббийи Саад Ал-Шеҳри ва жамоа сардори Файсал Ал-Гамди Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Барчага хайрли кун. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, кейинги босқичга йўл олган барча терма жамоаларга омад тилайман. Эртага финалдан олдинги финал бизни кутиб турибди. Рақибимиз ҳам бизга таниш бўлган Ўзбекистон. Эртанги учрашув қизиқарли ўтишига шубҳам йўқ.

Файсал Ал-Гамди

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Эртанги учрашув мусобақадаги энг қизиқларидан бири бўлади деб ўйлайман. Учрашувга тайёрмиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий бош мураббийи рақибни таҳлил қилиб чиқдим деб айтиб ўтди. Сиз Ўзбекистон терма жамоасини қанчалик ўрганиб чиқдингиз? Уларнинг таркиби ва жамоага қўшилган янги футболчилар ва бошқа ҳижатлар жуда кўп?

- Гуруҳ босқичида барча жамоалар учтадан ўйин ўтказишди ва уларни ўрганишга имкониятимиз бўлди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сўнги йилларда жуда кўп ўйинлар ўтказди ва тажриба тўплади.

- Яна бир маротаба ўтган Осиё кубогини эсласак, таркибингиздаги бир нечта ўзгаришлар бўлди. Бу сизларга қийинчилик тўғдирмайдими?

- Ҳозирги таркибимиз ҳам етарлича тажрибага эга. Бизнинг сафимизда нафақат ўтган Осиё кубогидаги финалда, балки катталар ўртасидаги Осиё кубоги ва миллий терма жамоа сафида ЖЧ саралашида иштирок этаётган футболчилар ҳам. Бу бизга муаммо бўлмайди деб ўйлайман.

- Ўзбекистон терма жамоаси сўнги йилларда жуда кўп маротаба тўқнаш келдингизлар. Осиё ўйинлари мусобақаси доирасида бўлиб ўтган сўнги тўқнашувда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Ўша учрашувдан хулоса чиқардингизми?

- Биз ўйнаган ҳар бир учрашувдан дарс оламиз. Ўйлайманки, эртанги учрашув Хитойда бўлиб ўтган учрашувдан яхшироқ бўлади.

- Ўзбекистон билан ўйнаган қайси таркибингизни кучлироқ деб ўйлайсиз? Финалдагими ёки ушбу мусобақада иштирок этаётган таркибми?

- Менимча, ҳозирги вақтдаги авлодимиз кучлироқ. Тўғри, биз 2022 йилда чемпион бўлганмиз, аммо у мусобақада Олимпия ўйинларига йўлланма берилмаган эди. Айни дамдаги таркиб билан мусобақа ғолиб бўлишни ва Олимпиада йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

Файсал Ал-Гамди

- Гуруҳ босқичида иккита учрашувда ғалаба ва битта мағлубият қайд этдингизлар. Стадиондаги мухлисларнинг қўллаб қувватлаши яққол сезилиб турди. Эртанги учрашув олдидан саудиялик мухлисларга нималар дея оласиз?

- Гуруҳ босқичини яхши ўтказдик деб ўйлайман, аммо ҳозир у ўйинларни унутиш керак. Эртага бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Саудиялик мухлислар бизни янада кучлироқ кўллаб қуватлашларига ишонаман.



Рейтинг: -39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика