UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  0 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1

Суперлига. Тур дарвозабони - Суҳроб Султонов Янгиликлар

Суперлига. Тур дарвозабони - Суҳроб Султонов

Coca Cola Суперлигада 9-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.

Суперлига. 9-тур рамзий терма жамоаси

Ортда қолган 9-турнинг энг яхши дарвозабони деб АГМК аъзоси Суҳроб Султоновни топдик. Олмалиқликлар Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлишди. Беллашув давомида кипер 6та сейвни ижро этди, шулардан учтаси жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Агар у бўлмаганда АГМК мағлубиятга учраши ҳам мумкин эди. Айниқса, Суҳробнинг 90+1-дақиқадаги сейви таҳсинга сазовор. Чераннинг бош билан зарба берганда тўп дарвоза тўридан жой оладигандек кўринганди. Аммо, бақувват кипер бунга йўл қўймади. Бу сейв ЖЧ-2006 финалининг биринчи экстра тайми тугаб бораётганда Зиданнинг бош билан берган зарбасидан кейин афсонавий Буффон ижро этган супер сейвни ёдга солиб юборди.

Шу тариқа, бу турда чиройли сейвлари билан жамоасини бир нечта голлардан қутқариб қолган Суҳроб Султонов 9-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика