UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  0 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  9 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  25 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  3 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  1

Coca-Cola Суперлигаси. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Сурхон" "Бухоро"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca-Cola Суперлигаси. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Сурхон" "Бухоро"ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 4-тури доирасида "Сурхон" — "Бухоро" тўқнашуви якунланди.

"Сурхон" - "Бухоро" 2:0

31 март, 2023 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Абдураҳмонов

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов

AVAR: Кристина Середа

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Аббос Аҳроров

Голлар: 1:0 — 50, Сильванус Нимели, 2:0 — 89, Ҳумоюн Шербўтаев.

"Сурхон" - 1. Артём Потапов, 2. Бобиржон Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7. Достонбек Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Тамирлан Жамалутдинов, 18. Сильванус Нимели, 19. Нуриддин Ҳасанов (99. Комрон Сайдазимов 87), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов (27. Асилбек Жумаев, 70)

Захира: 86. Даврон Мерганов, 5. Азизбек Пирмуҳаммадов, 6. Арцем Сокал, 15. Диёр Рамазонов, 16. Артём Филипосян, 22. Жавоҳир Жўраев, 25. Нодирбек Бобомуродов.

"Бухоро" - 13. Никола Стошич, 7. Жасур Азимов, 9. Александр Касьян, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 11. Темурбек Исмоилов, 15. Обид Жўрабоев (25. Аббосжон Отахонов, 46), 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов (22. Рўзимбой Аҳмедов, 57), 77. Файзулло Жуманқўзиев, 80. Фарруҳ Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев (5. Дилшод Жўраев, 46)

Захира: 20. Сардор Кобулжонов, 4. Миржалол Жумаев, 14. Рустамжон Абдуҳамидов, 28. Соҳиб Муҳаммадиев, 90. Артур Закиев, 91. Асилжон Бегимқулов

Огоҳлантиришлар: Шоҳжаҳон Султонмуродов (26), Ҳумоюнмирзо Иминов (67), Бобиржон Асқаров (73)

Четлатишлар: Рўзимбой Аҳмедов (73), Тамирлан Жамалутдинов (77)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. СУПЕРГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ҳумоюн Шербўтаев кучли зарба билан рақиб дарвозабонига имкон қолдирмади.

87. "Сурхон"да ўзгариш: Комрон Сайдазимов Нуриддин Ҳасанов ўрнига учрашувни якунлаб қўяди.

84. "Бухоро" иккита кетма-кет қулай вазиятдан фойдалана олмади.

77. "Сурхон" футболчиси Тамирлан Жамалутдинов рақибга нисбатан спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат амалга оширгани учун қизил карточка кўрсатди.

73. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ҳамда Рўзимбой Аҳмедовга қизил карточка кўрсатди, Бобир Асқаров эса огоҳлантирилди.

70. "Сурхон" таркибида ўзгариш: Асадбек Каримов ўрнига Асилбек Жумаев ўйинни давом эттиради.

69. Касьян яқин масофадан бош билан хавфли зарба йўллади, унга бироз аниқлик етишмади.

67. Иминов рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

65. Бухороликлар томонидан йўлланган зарба Потаповга қийинчилик туғдирмади.

61. Нимели майдонда ётибди. Рақиб футболчилари эса бундан норози.

57. "Бухоро"да ўзгариш: Рўзимбой Аҳмедов Ихтиёр Тошпўлатовни алмаштирди.

51. ЗАРБА! "Бухоро" тезкор жавоб қайтариши мумкин эди. Жуманқўзиевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

50. ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нимели жарима майдонига яқин нуқтадан кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Бухоро"да икки ўзгариш: Обид Жўрабоев ўрнига Аббосжон Отахонов, Всеволод Нихаев ўрнига Дилшод Жўраев майдонга туширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

40. Иккала жамоа футболчилари ўртасида тўқнашув юзага келди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

39. Бурчак тўпидан кейин Касьян бош билан ноаниқ зарба йўллади.

37. Потапов хавфли ҳаракат қилди. Унинг тепган тўпи Касьянга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

31. Стошичдан навбатдаги сейв! Тамирлан Жамалутдиновнинг узоқдан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони қайтарди.

27. Дастлаб меҳмонлар стандартдан, сўнгра мезбонлар қарши ҳужумдан фойдалана олмади.

26. Шоҳжаҳон Султонмуродов ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.

24. Мезбонлар амалга оширган бурчак зарбаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

20. Стошич Жамалутдиновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини оёғи билан қайтариб юборди.

17. Султонмуродов рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси белгиланди.

14. Мезбонлар томонидан амалга оширилган жарима зарбаси унчалик хавфли бўлмади, Стошич осонгина тўпни эгаллаб олди.

11. Жуманқўзиев чап қанотдан олдинга юриш қилди ва бурчак зарбаси ишлади.

8. Пенальти белгиланмади. Ҳакам эркин зарба берилиши лозимлигини таъкидлади.

5. "Бухоро" ҳужум ташкиллаштирди. Файзулло Жуманқўзиев рақиб жарима майдонида йиқилди. Мезбонлар дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши мумкин. ВАР вазиятга аралашди.

2. Меҳмонлар жарима майдонида қаршисида хавф юзага келди, Стошич чаққонроқ ҳаракат қилиб, вазиятни бартараф этди.

1. "Бухоро" футболчилари учрашувни бошлади.

Бугун "Сурхон" тўқ кўк, "Бухоро" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Учрашув 18:00 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика