Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди
28 май 07:40
Янгиликлар
Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди
- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз.
- Менимча, жуда оғир ўйин бўлди. Об-ҳаво ёмғирли, майдон эса футбол ўйнаш учун жуда ноқулай эди. Бироқ биз ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик ва охир-оқибат жамоалар ўртасидаги кичик фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
- Собиқ жамоангиз ва уларнинг мухлисларига қарши ўйнаш қўшимча босим юкламадими?
- Йўқ, биз профессионал футболчилармиз. "Андижон"да ўйнаган пайтимда бир йил давомида мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман. Улар мени яхши кўришарди, мен ҳам уларни ҳурмат қиламан. Футболчининг жамоасини ўзгартириши табиий ҳол. Шу боис, қайси жамоада ўйнашимиздан қатъи назар, майдонда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.
- "Андижон" клубидаги голларингиз орқали мухлислар меҳрини қозонгансиз. Аммо "Насаф"да ўйинлар ва голларингиз сони кўп эмас. Бунга сабаб нима?
- Дастлаб жароҳат туфайли бир ярим ой таркибдан четда қолдим. Ҳозир ўз ҳолатимга қайтдим, гол уришни бошладим. Ўйлайманки, бундан кейин ҳам гол уришда давом этаман ҳамда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар