

Ушбу учрашувдан олдин "Бетис" футболчиси Иско ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Бетис"даги қандай йўқ сифат "Челси"да бор?
- Яхши савол... Энг асосийси - катта пул. "Бетис"да эса катта шижоат бор. Бу ўйин орқали биз тарих ёзишни истаймиз.
Финалга чиқар экансан, ўйиндаги энг ёрқин ҳиссиётларингни кўп ўйларкансан. Бироқ концентрацияни ушлаб қолиш керак. Бизни жуда оғир ўйин кутиб турибди.
"Бетис" учун бу илк еврокубоклар соврини бўлиши мумкин. Сардор сифатида бу совринни кўтариш мен учун жуда муҳим, - деди Иско.



