Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"
27 май 22:55
Янгиликлар
Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"
Ўзбекистон Суперкубогида "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Насаф" футболчиси Шерзод Насруллаев ҳиссиётлари ҳақида гапирди.
- Авваламбор, бугунги ғалабани Қашқадарёдан шу ергача келган мухлисларга бағишлаймиз. Албатта, биз бу совринга муносиб эдик. Ўйлайманки, бу ҳали бошланиши, олдинда бундай ғалабалардан кўпроқ қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
- "Насаф" кетма-кет иккинчи марта суперкубокни қўлга киритди. Бунинг сири нимада?
- Жамоа бирдам бўлса, барча иш ўхшайди. Биз ҳам бирлашиб барчасига эришяпмиз.
- Бугунги ўйин атмосферасини юқори даражага олиб чиққан мухлислар ҳақида нима дея оласиз?
- "Андижон" мухлисларига раҳмат айтаман. Ўзимизнинг мухлисларга миннатдорлик билдираман. Шунингдек, бугун ўйинга тушиб, юқори атмосферани юзага келтирган бутун Ўзбекистон мухлисларига ҳам раҳмат айтаман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар