UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  3 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  2 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  6 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  1 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  2 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0

Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди Янгиликлар

Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Сурхон" баҳси бўлиб ўтди.

Суперлига

13-тур

"Шўртан" – "Сурхон" 2:1

Ғузор. "Марказий" стадиони. 20:00

Гол: Ғанишер Қодиров (Азизбек Пирмуҳаммадов) 45+1', Аброрбек Тошқўзиев 65' – Ҳумоюн Шербўтаев (Достонбек Турсунов) 7'

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Назоратчи: Зокир Қодиров

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Александр Буров

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 4.Улуғбек Худайбердиев, 6.Сирожиддин Қўзиев, 10.Темур Мамасидиқов, 19.Нуриддин Ҳасанов (8.Шаҳбоз Нуриддинов, 58), 22.Сардор Саъдуллаев (15.Жўрабек Маннонов, 46), 24.Дониёржон Нарзуллаев, 33.Бекжон Раҳматов (77.Асадбек Саитхонов, 78), 45.Ғанишер Қодиров (14.Аброрбек Тошқўзиев, 46), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов (99.Комрон Сайдазимов, 90+1).

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 7.Бекзод Сувонов, 9.Шаҳзод Неъматжонов, 11.Далер Шарипов.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Жамалдин Ходжаниязов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 71), 8.Ҳумоюн Шербўтаев (18.Нодир Абдухолиқов, 46), 11.Абдуғафур Ҳайдаров (77.Асадбек Каримов, 71), 24.Шерзоджон Комилов, 27.Асилбек Жумаев (88.Дмитрий Кратков, 79), 66.Беҳрўз Шайдулов, 99.Суннатилла Поёнов (22.Жавоҳир Жўраев, 46).

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Нодирхон Неъматхонов, 15.Диёр Рамазонов, 23.Комронбек Юсупов.

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Худайбердиев (11), Достонбек Турсунов (12), Жамалдин Ходжаниязов (47), Беҳзод Шамсиев (61), Азизбек Пирмуҳаммадов (90), Шаҳбоз Нуриддинов (90+1).

Четлатиш: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (32).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+8. Ўйин тугади."Шўртан" ғалаба қозонди 2:1.

90+1. "Шўртан"да ўзгариш: Пирмуҳаммадов ўрнига Сайдазимов туширилди. 

90+1. Нуриддиновга қоида бузиш учун сариқ карточка кўрсатилди. 

90. Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшилди. 

90. Пирмуҳаммадовга тиббий ёрдам кўрсатилди. Вақтни чўзаётгани учун унга сариқ карточка ҳам берилди. 

84. Уууух! Нарзуллаевнинг узатмасидан сўнг Мамасидиқов тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўналтирди, Потапов уни қайтарди! Қойилмақом сэйв! 

79. "Сурхон"да ўзгариш: Жумаев ўрнига Кратков майдонга тушди. 

78. "Шўртан"да алмаштириш: Раҳматов ўрнига Саитхонов учрашувни давом эттиради. 

73. Зарбаа! Нарзуллаевнинг бош билан берган зарбасидан сўнг Потапов тўпни илиб олишга эришди. Сал қолса, тўп дарвозадан жой оларди. 

72. Асилбек Жумаев жарима майдончаси исига ёриб кирди, аммо ҳимоячини алдаб ўтолмади ва зарба беролмади. Бу пайтда эса офсайд ҳам қайд этилди. 

71. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Ҳайдаров ўрнига Каримов, Турсунов ўрнига Абдусаломов баҳсни давом эттиради. 

65. ГОЛ! Ҳимоячидан қайтиб келган тўпни захирадан тушган Тошқўзиев дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди! 

64. "Шўртан" назоратни қўлга олиб, ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. 

61. Шамсиев Нуриддиновга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. Қоида бузган футболчининг ўзи жабрланди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

60. Шамсиев ва Абдухолиқов ҳакамга жиддий эътироз билдиришмоқда. Улар Пирмуҳаммадовга сариқ бериш лозимлигини таъкидлашмоқда. 

58. "Шўртан"да ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Нуриддинов баҳсга қўшилди. 

55. Абдуғафур Ҳайдаров ҳужучда қўполлик ишлатди ва ҳакам қоида бузиш қайд этди.

52. Потапов тўпга интилиш чоғида ҳимоячи билан тўқнашиб кетиб лат еди, унга тиббий ёрдам намойиш этилди. 

47. Ходжаниязов ён ҳакамга жиддий эътироз билдиргани учун бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Шербўтаев ўрнига Абдухолиқов, Поёнов ўрнига Жўраев туширилди. 

46. "Шўртан"да 2 та ўзгариш: Ғанишер Қодиров ўрнига Тошқўзиев, Саъдуллаев ўрнига Маннонов тушди. 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+3. Ууух! Жумаев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб, уни алдашга киришиб кетиши оқибатида анча кечикди ва ҳатто зарба ҳам беролмади. Анироғи, анча кеч зарба бергани учун тўп ҳимоячига тегди. 

45+3. Бош ҳакам ўзи VAR монитори томон йўл олди ва вазиятни ўрганиб, голни инобатга олди. 

45+3. VAR гол билаг боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқмоқда. Кутамиз. 

45+1. ГОЛ! Пирмуҳаммадовнинг бош билан берган пасидан сўнг Қодиров бош билан тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди. 

40. Зарбаа! Сирожиддин Қўзиевнинг чап оёқда олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

38. "Шўртан" аъзоси Қодиров майдонда ётибди, ҳакам унинг ҳолидан хабар олмоқда. Ҳаммаси жойида. Давом этамиз. 

36. Ууух! Артём Потапов анча олдинга чиқиб кетди ва тўпни қайтарди. Қодиров бўш қолган дарвозага тўғри зарба беролмади. 

32. Бош ҳакам қарори ҳақиқий шок! Ҳамиджонов майдондан четлатилди! Меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди...

31. Пирмуҳаммадов жарима майдончаси ичида ётибди, уни тўпсиз ҳолатда Ҳамиджонов туртиб юборган экан. Ҳакам VAR монитори томон йўл олди. 

30. Зарбааа! Ҳайдаровнинг узоқ бурчак томон йўллаган зарбасини Эшбўтаев бартараф этди! Мезбонлар посбони жамоасини муқаррар голдан қутқарди десак адашмаймиз. 

29. Ууух! Жумаев Турсуновни қулай пас билан таъминлади, унинг ичкарига ошириб берган тўпига эса ҳужумчи Ҳайдаров улгурмай қолди. 

27. Ғанишер Қодиров бирга-бир ҳолатга чиқиб кетишига бир бахя қолди, аммо сўнгги паллада Беҳзод Шамсиев тўпга ташланиб, уни дарвозабонга узатиб берди. 

23. Бу гал худди шу нуқтада Шамсиев ва Қодиров бош билан тўқнашди. Уларга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

22. Шербўтаев ва Қўзиев майдон марказида тўқнашиб кетди. Дастлаб "Сурхон", кейин "Шўртан" вакили ўрнидан турди. 

20. Шайдуловнинг қанотдан амалга оширган узатмасидан кейин ғузорлик ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

17. Зарба! Абдуғафур Ҳайдаровнинг чап оёқда берган зарбаси тўғри дарвозабонга борди ва тўп эгалланди. 

16. "Шўртан" ҳужум ташкил қилди, аммо сўнгги паллада Саъдуллаевнинг техникаси панд бериши оқибатида тўп йўқотилди. 

14. Зарбаа! Турсуновнинг ўнг оёқдаги кучли зарбасини Эшбўтаев қайтаришга эришди. Навбатдаги эътирофга лойиқ сэйв! 

12. Турсунов Қодировга нисбатан фоль ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

12. Зарбааа! Комиловнинг жаримадан йўллаган зарбаси рикошет орқали хавфли кўриниш касб этди. Эшбўтаев зарбани бартараф этди. Чиройли сэйв! 

11. Худайбердиев Комиловга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

7. ГОЛ! Жумаевнинг дриблинги ва Турсуновнинг муваффақиятсиз зарбасидан сўнг тўп Ҳумоюн Шербўтаевга келиб тушди ва у ўнг оёқда дарвозани ишғол қилди – 0:1!

5. Ходжаниязов ҳимоядан туриб узун пас амалга ошириб кўрди, тўп тўғри Эшбўтаевга келиб тушди. 

2. Абдуғафур Ҳайдаров рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилиб, оёғини бироз баландга кўтариб юборди, ҳакам ўйинни тўхтатди. 

1. Учрашув бошланди! 

- Ўйин 20:00 да старт олади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
22 июн 22:16:13
BAXODIRBEK DUSTNAZAROV
Surxonig murabiysini almashtirish kerak faqat magʻlubiyat ????????????????
+1   
22 июн 22:09:33
messi lion
Шарманда сурхон кунталар

   
22 июн 23:43:23
С.А. Хожиевич
Билиниб турибди кайси каманда ю
"ютиши" зарур уйинлар тв да жонли курсатилмади нефтчи бухорони офсайтдан гол уриб ютиб кетди. шуртанга судялар то ютишигча паддержка килди. Сценариялар оклади
   
22 июн 23:43:22
С.А. Хожиевич
Билиниб турибди кайси каманда ю
"ютиши" зарур уйинлар тв да жонли курсатилмади нефтчи бухорони офсайтдан гол уриб ютиб кетди. шуртанга судялар то ютишигча паддержка килди. Сценариялар оклади
-1   
22 июн 20:28:59
Бахтиёр Ашуров
Қайси каналда кўрсатиябди?
-1   
22 июн 20:22:56
Bahodir
Qani jonli efir tvda ???
-1   
22 июн 20:06:48
Odil kichkina
Буларни ўйини кўрсатилмайдими
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика