UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30А Серия. "Интер" "Женоа" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:15Туркия Суперлигаси. Шукуров жамоаси ўз майдонида Турғунбоев жамоасини қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:01Файзуллаев Россия ва Ўзбекистонни таққослади  3 20:53АПЛ. "Арсенал" чемпионатни осон ғалаба билан бошлади  3 19:45Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  8 19:142022 йилдан бери майдонга тушмаган МЮ собиқ футболчиси 32 ёшида фаолиятини якунлади  4 19:10АПЛ. "Ипсвич" - "Ливерпуль" 0:2, Салахда 1+1  0 18:45Қозоғистон. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев жамоаси ғалабага эришди ва жадвалда етакчига айланиб олди  2 18:30АПЛ. "Ливерпуль" янги мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади  6 18:14"Арсенал" - "Вулверхэмптон". Кимлар асосий таркибда?  1 17:31Слотнинг дебютида "Ливерпуль" "Ипсвич" дарвозасига бирорта аниқ зарба бермади  2 17:10Месси экофаоллардан 50 минг евро талаб қилди  13 16:46"Бунёдкор" стадионидаги иккита баҳс "Дўстлик Арена"га кўчирилди  6 16:36Энцо Мареска: "Менга Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифаси қўйилмаган. Шунчаки тўғри йўналишдалигимизни сезсак етарли – бу яхши мақсад"  4 16:19ПСЖ 50 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1

Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Бухоро"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Бухоро"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлигаси

16-тур

"Насаф" – "Бухоро" 1:0 

Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳуснитдинов

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR ҳаками: Обид Жумаев

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Алибек Давронов (Марко Станоевич) 74

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 50) 7.Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 10. Андрес Элисео Чавес (9. Жавоҳир Сидиқов, 90) 17.Суҳроб Нуруллоев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов (19. Матеус Лима Круз, 50)

Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 21.Дониёржон Нарзуллаев,  25. Бекжон Раҳматов,  25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов, 70. Жамбули Жигаури, 88. Марко Станоевич

"Бухоро": 20. Сардор Қобулжонов,  2.Иззатилло Пўлатов, 5.Дилшод Жўраев (8.Аслиддин Турсунпўлатов, 64) (c), 7.Муҳаммаджон Раҳимов, 11.Шоҳруз Норхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев (9. Жасур Холтўраев, 25), 70.Александар Станисавлевич ( 88. Всеволод Нихаев, 64), 80.Фарруҳ Иброҳимов, 94.Фране Икич, 99.Жавоҳир Рўзиев.

Захира: 50. Лука Кукич, 4.Миржалол Жумаев, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 22. Маҳмуд Жўрабоев, 77. Асилбек Қаюмов, 91. Асилжон Бегимқулов

Огоҳлантириш: Фране Икич ("Бухоро") 70, Жасур Холтўраев 90+5


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90+5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро", Жасур Холтўраев 

90. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Андрес Чавез ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Ўйин темпи тенглашди. Жамоалар вазиятлар кам яратишяпти. 

81. Марконинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бормади. 

78. Голдан сўнг "Насаф" яна босимни оширмоқда. Вазиятлар кўп. 


74. ГОООООООООООООООООЛ. "Насаф"да хужумчилар бўлмаса, ҳимоячилар бор гол урадиган. Алибек Давронов "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Яна бош билан гол урилди. 

72. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Жаба Жигаури тушди. Ойбек Бозоров ўрнига Марко Станоевич тушди. 

70. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро", Фране Икич.

69. Яна Лима зарба берди. Лима бугун гол урмаса мухлислар кечирмайди. 

64. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Дилшод Жўраев ўрнига Аслиддин Турсунпўлатов, Александар Станисавлевич ўрнига Всеволод Нихаев тушди. 

62. ЗАРБАААААААА. Лима сенга яна нима керак? Ҳаммаси тўғри қилинди. Абдираҳматов ҳужумда фаол қатнашди. Зарба йўллади. Лима зарба берди. Мен ҳам бу вазиятда гол урардим. 

61. ЗАРБААААА. Муҳаммадиевнинг узатмасидан сўнг Чавез боши билан зарба йўллади. Хавфли чиқди. 

58. ЗАРБАААААААА. Лиманинг зарбаси йўлига яна Қобулжонов чиқиб келиб хавфни бартараф этди. 

55. ЗАРБАААААААА. Жасур Холтўраевнинг зарбаси хавфли чиқди. Бироз аниқлик етишма

53. ЗАРБАААААААА. Лиманинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

50. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев, Азизбек Амонов ўрнига Лима Круз тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ЗАРБАААА.  Муҳаммаджон Раҳимов гол уриш учун ўзига ўзи қулай имконият яратди. Якуний зарба ноаниқ кетди. Раҳимов ҳисобни очиши мумкин эдияяя 

41. "Насаф" рақибини жарима майдончаси ичига қамади. Зарбалар голга айланмаяпти. 

37. Майдонда тенг кураш кетмоқда. 

32. "Насаф" олдинга ўтди. Самрасиз. 

28. ЗАРБАААА. Ғайбуллаевнинг зарбасини Қобулжонов ушлаб олди. 

25. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Жамолиддин Убайдуллаев ўрнига Жасур Холтўраев тушди. 

22. Жамоалар бир неча кун олдин Ўзбекистон кубоги доирасида тўқнаш келган бўлиб, унда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 

20. Абдираҳматовда яхши вазият бўлганди. Ўхшамади. 

13. ЗАРБААААА. Акмал Мозговой қанотдан тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди. Тўп йўлига Қобулжонов тўсиқ бўла олди. Акмал эса ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

11. "Бухоро"да жарима зарбаси. Станиславлевичнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни ташқарисига йўл олди. 

10. Бугун икки жамоа мураббийлари ҳам таркибда ўзига яраша ротатцияларга қўл уришган. "Бухоро"да дарвозабон Кукич ўрнига Сардор Қобулжонов тушган. "Насаф"да эса Насруллаев қайдномада йўқ. Абдираҳматов ва Чавез асосий таркибда. 

5. ЗАРБАААААААА. Ойбек Бозоровнинг жарима майдончаси ичида берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб ноаниқ кетди. Хавфли. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 20:00да старт олади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика