UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  6 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" – ОКМК учрашуви якунланди.

"Машъал" – ОКМК 0:1

5.07.2025. Ғузор

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Роман Иргашев

Назоратчи: Олег Дачев

ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР ҳаками: Александр Буров

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: 0:1 – 4, Авазбек Ўлмасалиев (Хуршид Ғиёсов)

"Машъал": 1.Умид Ҳамроев, 6.Жавоҳир Абдуалимов (8.Сардор Абдураимов, 76), 7.Ислом Баратов (9.Иброҳим Ғанихонов, 82), 10.Ҳумоюн Муртозаев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 17.Анвар Муродов (96.Иброҳим Нўъмонов, 83), 22.Нуржаҳон Музаффаров, 24.Авазхон Маматхўжаев, 28.Эргаш Исмоилов, 34.Шаҳбоз Жўраев, 37.Шерзод Файзиев (2.Мудасиру Салифу, 46)

Захира: 35.Достон Тўхтабоев, 5.Самандар Очилов, 11.Асадбек Самариддинов, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 19.Ислом Шарипов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Рубен Санчес (27.Али Абдураҳмонов, 90), 15.Ойбек Рустамов, 16.Наоки Сенага (99.Асадбек Собиржонов, 73), 19.Аҳмадулло Муқимжонов (2.Акром Комилов, 73), 28.Ариҳиро Сентоку (30.Аброр Саримсоқов, 85), 77.Нодир Абдураззоқов (8.Азиз Холмуродов, 84)

Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдор Бегимов, 44.Аброр Каримов

Огоҳлантиришлар: Шерзод Файзиев (40), Эргаш Исмоилов (57), Аҳмадулло Муқимжонов (59), Мудасиру Салифу (75)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. Ғанихоновнинг яна бир зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

90+1. Ғанихонов Саримсоқов хатосидан фойдалана олмади, унинг тепган тўпини Илёсов ушлаб олди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. ОКМКда ўзгариш бўлди.

87. Хавфли вазият! Чап қанотдан узатилган тўпни Музаффаров тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Илёсов ўз маҳоратини намойиш этди.

85. ОКМК ҳам икки ўзгариш амалга оширди.

83. "Машъал" икки ўзгариш содир бўлди.

80. Музаффаров томонидан йўлланган зарба ноаниқ кўриниш олди.

76. "Машъал" ўзгаришга қўл урди.

75. Салифу рақиб оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

73. ОКМК таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

70. Музаффаровнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

69. Баратовнинг ўнг қанотдан хавфли пасини Аҳмадалиев қайтарди.

66. Сенаганинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.

64. Баратовнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

Эргаш Исмоилов тезлик жиҳатдан яхши футболчи экан.

60. Ўнг қанотдан узатилган тўпга рақиб жарима майдонида турган Муртозаев зарба беришга улгурмади.

59. Муқимжонов рақибнинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. 

57. Исмоилов Рустамовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

56. Аҳмадалиев қўлидан лат еди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

54. "Машъал"нинг жарима узатмасини ОКМК ҳимоячилари қайтарди.

53. Аҳмадалиев Исмоиловга нисбатан қўполлик ишлатди.

49. ОКМКнинг чап қанотдан узатмаси Ҳамроевнинг қўлларига бориб тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Машъал" таркибида ўзгариш бўлди.

Тайм якунланди.

45+4. Чап қанотдан узатилган тўпга рақиб жарима майдонига кириб борган Баратов зарба йўллади, бироз ноаниқ кетди. Қолаверса, у офсайдда экан.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

41. Абдураззоқовнинг бурчак узатмасидан сўнг Ўлмасалиев бош билан зарба йўллади, бу гал бироз аниқлик етишмади. Авазбек бурнидан лат еди.

40. Файзиев Сенаганинг либосидан тортиб қолгани учун огоҳлантирилди.

35. Баратовнинг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олиб, майдонни тарк этди.

30. Папава рақиб жарима майдонида қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жуда яқин масофадан тўпни юқорига тепиб юборди. Унга Файзиев халақит қилди.

28. Ғиёсовнинг пасидан сўнг ОКМК футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш қарорига келди.

Футболчилар чанқоқларини қондиришмоқда.

24. Муқимжоновнинг узатмасидан сўнг рақиб жарима майдонига кириб борган Санчес бош билан аниқ зарба йўллай олмади.

22. Икки жамоанинг 28-рақамли футболчилари ўртасида тўқнашув содир бўлди. "Машъал" фойдасига жарима зарбаси белгиланди.

20. Муқимжоновнинг чап қанотдан узатмасига рақиб жарима майдонида зарба йўллайдиган ОКМК футболчиси топилмади, "Машъал" ҳимоячиси ишончли ҳаракат қилди.

17. Сенаганинг жарима майдони ташқарисида ўнг оёқда йўллаган зарбасини Ҳамроев қайтарди.

9. Баратовга нисбатан Сентоку томонидан фол ишлатилди. 

4. ГОЛ! Ғиёсовнинг жаримадан узатган тўпини ОКМК ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев бош билан "Машъал" дарвозасига жойлаб қўйди!



4. ОКМК бурчак зарбасига эга бўлди. Ғиёсовнинг узатмаси Муртозаев томонидан қайтарилди, аммо кейинчалик у қоида бузди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Машъал" кўк, ОКМК оқ-кулранг рангли либосларда тўп тепади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика