UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Мбаппе Анрига етиб олди  0 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  6 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  3 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3

Суперлига. Иккинчи босқичга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига. Иккинчи босқичга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Теглар :  СуперлигаҚуръа
Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада тадбирнинг барча тафсилотлари билан танишиб бориш мумкин.

Қуръа ташлаш маросими соат 22:00да бошланади. 


Бугунги қуръа дастлаб 20:00да бошланиши керак эди. Аммо кейинчалик 22:00да бошланиши маълум бўлди. Бунга нима сабаб бўлгани аниқланди. СПОРТ Тв шарҳловчиси Дилшодбек Тўхтабековнинг айтишича мазкур қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси янги бош мураббийи Эктор Купер ҳам иштирок этиши керак бўлгани учун икки соатга кечиктирилган. 

 


СПОРТ вакиллари Суперлига клублари бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқишмоқда. Тадбир бошланишига оз қолмоқда. 



Барча мураббийлар интервью бериб бўлишди ва энди қуръа ташлаш маросими старт олади. 


Бошловчи Нодир Абдуқодиров тадбирни очиб берди. Саҳнага ПФЛ бош директори Омон Ғофуров таклиф этилди. 


2018 йилда ўзбек футболида катта ўзгаришлар бўлди. Олий лига Суперлига деб ўзгартирилди ва икки босқичли тизимга ўтдик. Ўйлашимча қизиқарли ўйинлар кўп бўлди. Иккинчи босқичда барча жамоаларга омад тилайман, - дейди ПФЛ бош директори Омон Ғофуров.

"Пахтакор" ёшлар жамоаси 22-турдан сўнг, Ёшлар лигаси турнир жадвалини бошқариб тургани учун жамоа мураббийи Жасур Абдураимовга ПФЛнинг махсус совғаси топширилди.

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ёшлар лигаси қандай давом этиши ҳақида маълумот бермоқда: "Ёшлар лигаси жамоалари иккинчи босқичда асосий жамоа (Суперлига) қайси олтиликда бўлса ўша олтиликда бўлади. Лекин олтин очко тизими бўлмайди ва ёшлар лигаси жамоалар 22та турда қанча очко тўплаган бўлса худди шунча очко билан давом эттиришади. Ёшлар лигасида натижа муҳим эмас, асосий таркибга футболчилар етиштириб бериш.


Қуръа ташлаш маросими бошланди. Шардан дастлаб "Қўқон-1912" жамоаси номи чиқди. Мазкур жамоа 3-рақамни, "Нефтчи" эса 6-рақамни олди. Мазкур клублар ўз майдонида бир кунда ўйин ўтказмайди.


23-тур
АГМК - "Нефтчи"
"Сўғдиёна" - "Қизилқум"
"Қўқон-1912" - "Насаф"

24-тур
АГМК - "Сўғдиёна"
"Қизилқум" - "Қўқон-1912"
"Нефтчи" - "Насаф"

25-тур
"Қўқон-1912" - АГМК
"Сўғдиёна" - "Нефтчи"
"Насаф" - "Қизилқум"

26-тур

АГМК - "Насаф"
"Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"
"Нефтчи" - "Қизилқум"

27-тур

"Насаф" - "Сўғдиёна"
"Қизилқум" - АГМК
"Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Энди кучли олтиликка қуръа ташланади.



Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер биринчи босқчида энг кам сариқ карточка олган "Насаф" клуби бош муаббийига ПФЛнинг "Фэйр-плей" совринини топширди.



23-тур
"Навбаҳор" - "Пахтакор"
"Металлург" - "Локомотив"
"Бунёдкор" - "Бухоро"

24-тур
"Навбаҳор" - "Металлург"
"Локомотив" - "Бунёдкор"
"Пахтакор" - "Бухоро"

25-тур
"Бунёдкор" - "Навбаҳор"
"Металлург" - "Пахтакор"
"Бухоро" - "Локомотив"

26-тур

"Навбаҳор" - "Бухоро"
"Металлург" - "Бунёдкор"
"Пахтакор" - "Локомотив"

27-тур
"Бухоро" - "Металлург"
"Локомотив" - "Навбаҳор"
"Бунёдкор" - "Пахтакор"

28-тур
"Пахтакор" - "Навбаҳор"
"Локомотив" - "Металлург"
"Бухоро" - "Бунёдкор"

29-тур
"Металлург" - "Навбаҳор"
"Бунёдкор" - "Локомотив"
"Бухоро" - "Пахтакор"

30-тур
"Навбаҳор" - "Бунёдкор"
"Пахтакор" - "Металлург"
"Локомотив" - "Бухоро"

31-тур
"Бухоро" - "Навбаҳор"
"Бунёдкор" - "Металлург"
"Локомотив" - "Пахтакор"

32-тур

"Металлург" - "Бухоро"
"Навбаҳор" - "Локомотив"
"Пахтакор" - "Бунёдкор"


Қуръа ташлаш маросими якунига етди.


 

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика