UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Хиросимадаги янги стадионда трибунадаги тўсинлардан бири қулаб тушди  0 02:33"Реал Мадрид" "Алавес"ни тор-мор этди, Гюлер яна гол урди  11 02:16Навбатдаги "Олтин тўп" Левандовскига берилиши мумкин  5 01:59АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди  24 01:19Бразилия ҳукумати сув тошқинлари сабабли футбол мусобақаларини тўхтатишни сўради  0 00:42Месси телекамерага МЛСнинг янги қоидаларидан норозилигини билдирди  5 00:25Моуриньюни Туркияга таклиф қилишди  0 00:08Роналду: "Кечки соат 10 дан кейин безовта қилманг"  8 23:41"Ланс" Беларусь чемпионатидан яна бир ҳимоячи сотиб олади  3 23:20Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"  4 23:14Мбаппе: "Олимпиадада иштирок этишим ўзимга боғлиқ эмас"  1 22:39Александр Стоймирович: "Истеъфо ҳақида ҳеч нима эшитганим йўқ. Раҳбарият менга ишонишда давом этмоқда"  2 22:07"Барселона" собиқ футболчиси "Динамо" билан шартнома имзолаганди, бироқ унинг ўрнига эгизаги ўйнаб келаётгани фош бўлди  0 21:50АПЛ клублари ЕЧЛ гуруҳ босқичида бир-бирига қарши ўйнаши мумкин  3 21:28Суперлига. "Локомотив" — ОКМК 0:2. Highlights  1

Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима? Янгиликлар

Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?

Бугун Суперлигада 4-тур баҳслари старт олади.

Ортда қолган 3та тур давомида клубларимиз фойдаланган формаларга эътибор қаратдик.

ПФЛ мавсумдан олдин ҳар бир клубимизнинг уй ва сафар формаларини тақдим этди. Дастлабки учта турда фақатгина 5та клуб уй ва сафар формаларидан фойдаланди холос. Булар "Навбаҳор", "Динамо", "Қизилқум", "Сўғдиёна" ва "Металлург".

9та клуб эса уйда ҳам, сафарда ҳам бир хил рангли формаларда майдонга тушди. Баъзи клубларда иккинчи форма ҳали ҳам етиб келмаган бўлиш эҳтимоли катта. Баъзи клубларда сафар формалари бор, аммо ранги мезбон формасига ўхшаш бўлгани боис бошқа футболкада майдонга тушган бўлиши мумкин.

"Насаф" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Олимпик" фақат оқда ўйнади (сафардагиси қизил)
"Пахтакор" фақат оқда ўйнади (уйдагиси кўк)
"Бунёдкор" фақат кўкда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Нефтчи" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси яшил-оқ)
ОКМК фақат оқда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Андижон" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Локомотив" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Сурхон" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси кўк)

П.С. Бироз аввал ПФЛ 4-турда клублар фойдаланадиган формаларни эълон қилди. Унга кўра "Локомотив" мавсумда илк бор оқ рангли футболкада ўйнайди. "Насаф" ҳам биринчи марта кўк рангли либосда майдонга тушади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
28 мар 16:48:32
Nasafwinner
Assalomu alaykum!!!
Barcha muslisu mutaxassislarga ramozon oyi muborak bo'lsin.

Futbolda mayda - chuyda detallar bulmaydi. Barchasini e'tiborga olish kerak.
+1   
28 мар 14:42:02
FK Navba-FK Real
Молодцы ПФЛ ишлаяпти.
+1   
28 мар 14:23:03
Абдугаффор . N
Хм
+1   
28 мар 14:15:43
Нефтчи ФК
ПФЛ жаримага тортилар.
-1   
28 мар 14:31:39
SO'G'DIYONA Jizzax
Турсик рангиниям курилар бир хилмикан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика