Суперлига-2022. 26-турнинг энг яхшилари
14 ноя 2022 16:13
Янгиликлар
Суперлига-2022. 26-турнинг энг яхшилари
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.
Суперлигада қолиш учун курашаётган "Қўқон-1912" жамоаси бу тур Самарқандда меҳмон бўлди ва мағлуб бўлди - 0:2. Шу куни "Динамо" дарвозабони Фарҳод Раҳматов рақибнинг бир нечта хавфли зарбаларини қайтарди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Фарҳод Раҳматов Championat.asia сайти талқинига кўра, 26-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Бу турда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Йован Жокич АГМКга қарши баҳсда жарима майдончаси ташқарисидан чиройли гол урди ва тур голига муаллифлик қилди. ВИДЕО

"Қўқон-1912" жамоаси бу тур лигани тарк этиб бўлган "Динамо" меҳмони бўлди ва мағлуб бўлди. Лигада қолиш учун жон-жаҳди билан курашаётган қўқонликлар ғалаба қозонишса, 12-ўринни эгаллашлари ва плей-оффда ўйнашлари мумкин эди. Шундай ҳолатда "Динамо" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва "Қўқон-1912"ни ўзи билан бирга қуйи лигага олиб кетди. Вадим Абрамов Championat.asia сайти талқинига кўра, 26-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Олимпик" сўнгги турда "Насаф"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида таслим қилди. Тимур Кападзе жамоасида Отабек Жўрақўзиев иккита гол урди. Шу боис, Отабек Жўрақўзиев Championat.asia талқинига кўра 26-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> Суперлига
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар