Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди

Alisher Ostonov
15 дек 2025, 00:28
"Истанбул Башакшехир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг жорий мавсумидаги тўпурарлар пойгасида яна етакчи бўлиб олди.

Ҳамюртимиз бугун чемпионатнинг 16-тур доирасидаги "Самсунспор"га қарши ўйинда битта гол ва битта ассист қайд этди, тўпурарлар рўйхатида яна етакчи бўлиб олди. Шомуродов жорий мавсум Суперлигада умумий 11 та гол ва 2 та ассист қайд этди. "Трабзонспор" аъзоси Пол Онуачу ҳам 11 та тўп киритган, аммо унинг ассистлар сони битта кам.


Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia