Сульшердан ақлбовар қилмас натижа
26 янв 2019 02:59
Янгиликлар
Сульшердан ақлбовар қилмас натижа
Ҳозиргина "Манчестер Юнайтед" Англия Кубоги доирасида сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди.
Шу орқали манкунианликларнинг кетма-кет ғалабалари сони 8 ўйинга етди. Ушбу ғалабаларнинг барчаси янги бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер қўл остида қўлга киритилди. Бунга қадар ҳеч қайси мураббий МЮдаги фаолиятини кетма кет 8 ғалаба билан бошламаган.
Жамоа бунга қадар норвегиялик қўл остида "Кардифф Сити" (5:1), "Хаддерсфилд" (3:1), "Борнмут" (4:1), "Ньюкасл" (2:0), "Ридинг" (2:0), "Тоттенхэм" (1:0) ва "Брайтон" (2:1) каби жамоаларни мағлуб этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар