Сульшер: “Улар “Барселона”га қарши жавоб ўйинида камбэк қилган, ҳали финалда эмасмиз”

Eldor Akmurzayev
5 май 2021, 20:21
Европа Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган “Рома” – МЮ ўртасидаги (2:6) жавоб учрашуви олдидан меҳмонлар устози Оле-Гуннар Сульшер ўз фикрлари билан бўлишди.

“Ҳали финалда эмасмиз. Натижани ўйламасдан, ғалаба учун ўйнашимиз керак, бунданда яхшироқ бўлмоқчимиз.

Бир неча йил олдин “Рома” “Барселона”га қарши жавоб баҳсида камбэк амалга оширганди. Келинг, буни ёддан чиқармайлик. Биринчи ўйинга қараганда таркибда бир қатор ўзгаришлар қиламиз. Футболчиларнинг чидамлилигини синаб кўрамиз, чунки, улар ҳар мавсумда 50 тадан ўйин ўтказиши керак. Ўйинчиларнинг овқатланиши ва одатларини ўрганамиз.

Кавани? Қизғин мулоқотларни ўтказганмиз, аммо охирги сўз унинг ўзида қолмоқда. МЮда қолиш ё қолмалиги тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Айни дам янада оптимистман”, дейди мураббий.

2018 йил римликлар Каталонияда 1:4 ҳисобида “Барса”га ютқазиб, Римдаги учрашувда 3:0 натижаси билан зафар қучган ҳолда Чемпионлар Лигасига ярим финалига йўл олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports