

“Ҳали финалда эмасмиз. Натижани ўйламасдан, ғалаба учун ўйнашимиз керак, бунданда яхшироқ бўлмоқчимиз.
Бир неча йил олдин “Рома” “Барселона”га қарши жавоб баҳсида камбэк амалга оширганди. Келинг, буни ёддан чиқармайлик. Биринчи ўйинга қараганда таркибда бир қатор ўзгаришлар қиламиз. Футболчиларнинг чидамлилигини синаб кўрамиз, чунки, улар ҳар мавсумда 50 тадан ўйин ўтказиши керак. Ўйинчиларнинг овқатланиши ва одатларини ўрганамиз.
Кавани? Қизғин мулоқотларни ўтказганмиз, аммо охирги сўз унинг ўзида қолмоқда. МЮда қолиш ё қолмалиги тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Айни дам янада оптимистман”, дейди мураббий.
2018 йил римликлар Каталонияда 1:4 ҳисобида “Барса”га ютқазиб, Римдаги учрашувда 3:0 натижаси билан зафар қучган ҳолда Чемпионлар Лигасига ярим финалига йўл олганди.



