Сульшер уч футболчини кузатмоқда
08 июн 2019 22:25
Янгиликлар
Сульшер уч футболчини кузатмоқда
«Манчестер Юнайтед» устози Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Неманья Матичга ўринбосар сифатида уч футболчини кузатиб бормоқда, дея хабар беради Daily Star.
Асосий номзодлардан бири бу «Тоттенхем» аъзоси Эрик Дайер ҳисобланади. Унинг «шпорлар» билан шартномаси икки йилдан сўнг ўз якунига етади.
Шунингдек, Сульшер «Вест Хем» аъзоси Деклан Райс ҳамда «Ньюкасл» ўйинчиси Шон Лонгстаффнинг ўйинлари маъқул келган.
Фикрлар