Сульшер: "Роналду ва Фернандеш бирлашиши керак"
20 сен 2021 00:06
Янгиликлар
Сульшер: "Роналду ва Фернандеш бирлашиши керак"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Вест Хем" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
Ушбу учрашувда Криштиану Роналду ва Жесси Лингард "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирган голларга муаллифлик қилди.
"Бруно ва Криштиану биргаликда ҳаракат қилиши керак. Роналдунинг статистикаси мени ажаблантирмайди, у ўз услубида тўп сурмоқда. Лингард учун жуда хурсандман. "Янг Бойз" билан ўйиндан кейин унга қийин бўлди, бироқ бугун у ҳаммасига жавоб қайтарди", — дейди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 5 туридан сўнг 13 очко тўплаб, "Ливерпуль" билан биринчи ва иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Кейинги турда Сульшер шогирдлари ўз уйида "Астон Вилла" билан куч синашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар