Сульшер: "Рақиб посбони ажойиб ўйин кўрсатди"
25 окт 2020 00:51
Янгиликлар
Сульшер: "Рақиб посбони ажойиб ўйин кўрсатди"
"Челси"га қарши ўйиндан кейин "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Майдонда икки юқори сифатли жамоа ўйнади, томонларнинг ҳимоячилари ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Рақиб посбони икки марта Маркуснинг зарбасини қайтарди. Умуман олганда тенг ўйин бўлди, МЮ ҳам "Челси" ҳам ютиб кетиши мумкин эди.
ПСЖни ўтган сафар мағлуб этганимиздан кейин 12 ўйин давомида ғалаба нималигини билмагандик. Умид қиламанки, бу сафар ундай бўлмайди. Ҳар ҳолда, бугун йигитлар ёмон ўйин кўрсатмади.
Ван де Бекка ҳали жуда кўп имкон берилади. Бу ердан туриб, гапириш осон. У ҳали сиз кутганингиздан кўпроқ ўйнайди", - деди Сульшер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар